Ҳужжатларни консуллик легаллаштириш тартиби тасдиқланди
Консуллик муассасалари томонидан ҳужжатлар ва далолатномалар легаллаштирилиши уларнинг халқаро муносабатлардаги қонунийлигини тасдиқлайди.
Вазирлар Маҳкамаси қарори билан Ўзбекистонда ҳамда хорижда ҳужжатлар ва далолатномаларни консуллик легаллаштириш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди.
Низом қуйидагиларни белгилайди:
республикада ва Ўзбекистоннинг консуллик муассасалари томонидан ҳужжатлар ва далолатномаларни легаллаштириш тартибини;
легаллаштириш ёзувини киритиш тартибини;
ушбу ҳужжатлар ва далолатномаларга қўйиладиган талабларни.
Консуллик муассасалари томонидан ҳужжатлар ва далолатномаларнинг легаллаштирилиши уларнинг халқаро муносабатлардаги қонунийлигини тасдиқлайди.
Консуллик легаллаштириш ҳужжат ёки далолатномада баён этилган фактларни эмас, балки фақат уларни имзолаган шахснинг ваколатларини, легаллаштиришга тақдим этилган ҳужжатга ёхуд далолатномага босилган муҳр ёки штампнинг ҳақиқийлигини аниқлаш ва шаҳодатлашдан иборатдир.
Консуллик легаллаштириш функциясини:
хорижий давлатларда – Ўзбекистоннинг консуллик муассасалари;
Ўзбекистонда – Ташқи ишлар вазирлигининг Консуллик-ҳуқуқий департаменти амалга оширади.
Мавзуга оид
07:46 / 18.05.2024
Украина хориждаги эркаклар учун консуллик хизматларини қайтаради
10:25 / 23.04.2024
Киев хорижда эркаклар учун консуллик хизматларини бекор қилади
12:02 / 03.04.2024
Ўзбекистон Эроннинг Суриядаги консуллигига уюштирилган авиазарбани қоралади
13:13 / 19.02.2024