Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистоннинг Австриядаги элчиси Ядро синовларини тақиқлаш ташкилоти ҳузурида аккредитация қилинди
Ўзбекистоннинг Австриядаги элчиси Бахтиёр Ибрагимов Венадаги Ядро синовларини тақиқлаш тўғрисидаги умумқамровли ташкилот ижрочи котиби Роберт Флойдга ишонч ёрлиқларини топширди.
"Дунё" хабарига кўра, расмий маросим Вена шаҳридаги мазкур ташкилот қароргоҳида бўлиб ўтди.
Маросим доирасидаги суҳбат чоғида икки томонлама ҳамкорликнинг долзарб масалалари муҳокама қилинди.
Ижрочи котиб Марказий Осиёда ядро қуролидан холи ҳудуд ташкил этишда Ўзбекистоннинг алоҳида ўрни борлигини таъкидлади. "Ўзбекистонда тўпланган ноёб тажриба эътиборга лойиқ ва бу тажриба тарқатишга лойиқдир", деди у.
Томонлар ташкилот томонидан ўтказилган тадбирлар доирасида Ўзбекистондан кўплаб мутахассислар тайёрлангани ва тажриба орттирганини таъкидлади. Бу Ўзбекистон учун стратегик аҳамиятга эга бўлиб, ядро хавфсизлиги ва уни тарқатмаслик соҳасида кадрлар тайёрлашга кўмаклашади.
Ўзбекистоннинг янги элчиси Бахтиёр Ибрагимов Австрия ташқи ишлар вазирлигига ишонч ёрлиқлари нусхасини тақдим этди. У 57 ёшда. Тошкент Халқ хўжалиги институтини (ҳозирги Тошкент давлат иқтисодиёт университети) тамомлаган. 1992 йилдан бери дипломатик хизматда. Ташқи ишлар вазирлигининг марказий аппарати ва Ўзбекистоннинг АҚШ ва Жанубий Кореядаги хорижий муассасаларида ишлаган. Венага элчи этиб тайинланишидан олдин у Ўзбекистоннинг Нью-Йоркдаги БМТ ҳузуридаги доимий вакили бўлган. У фавқулодда ва мухтор элчи дипломатик мартабасига эга.
Мавзуга оид
14:16 / 07.05.2025
Россия "Райффайзенбанк"дан деярли 2 млрд еврони мусодара қилди
15:25 / 30.04.2025
Ўзбекистон ва Австрия виза тартибини соддалаштириши мумкин
18:51 / 06.04.2025
Австрияда сунъий интеллект университет талабалигига қабул қилинди
01:33 / 05.04.2025