Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Россияда полиция Wildberries омборида мигрантларга қарши рейд ўтказди
Ноқонуний миграция билан боғлиқ тинтувлар давомида кучишлатар тузилма ходимлари ҳарбий хизмат дафтарчаларини текшириб, ҳарбий комиссарликка чақирув қоғозларини топширган.
Полиция Москва яқинидаги Электросталда Wildberries компанияси саралаш марказига келиб, ноқонуний муҳожирларни топиш мақсадида ходимларнинг ҳужжатларини текширди, деб ёзади ТАСС агентлиги 24 ноябр, жума куни манбага таяниб. Бир қатор Telegram-каналлари хабарига кўра, кучишлатар тузилма вакиллари айрим ходимларга ҳарбий комиссарликка чақирув қоғозини топширган.
«Электросталдаги Wildberries омбори ҳудудига бир неча ўнлаб хавфсизлик кучлари ноқонуний миграция билан боғлиқ тинтувлар учун келди», — деди ТАСС манбаси. Унга кўра, полиция омбор ходимларининг паспортлари ва бошқа ҳужжатларини текширган. Агентлик манбасининг аниқлик киритишича, худди шундай амалиётлар Россиянинг бир қанча ҳудудларида ўтказилди.
Baza Telegram-каналининг хабар беришича, рейдда бир неча ўнлаб полициячилар иштирок этган. Гувоҳлар сўзларига кўра, хавфсизлик кучларини ноқонуний муҳожирлар ва яқинда Россия паспортини олганлар қизиқтирган. Уларнинг бир қисмига ҳарбий комиссарликка чақирув қоғози берилган. Mash Telegram-канали, шунингдек, полиция эркакларнинг паспортлари ва ҳарбий хизмат дафтарчаларини текширганини ёзди. Mash маълумотларига кўра, бир кун аввал омбор ҳудудида 16 кишига мамлакатда бўлиш қоидаларини бузгани учун протоколлар топширилган, улардан уч нафари Россиядан чиқариб юборилган.
Россия бўйлаб муҳожирларни куч ишлатиб ҳарбий комиссарликка олиб боришмоқда
Ўтган ой хавфсизлик кучлари Москва яқинидаги Котелникида рейд уюштирган эди. Гувоҳларнинг сўзларига кўра, йигитларни ҳарбий комиссарликка олиб боришган ва жиноий жавобгарликка тортиш таҳдиди остида шартнома имзолашга мажбурлашган. Тиббий кўрикдан сўнг улар шартнома асосида қабул қилиш пунктига, сўнгра Железнодорожний шаҳридаги йиғин пунктига олиб кетилган.
Октябр ойи охирида Тергов қўмитаси Москвада Россия фуқаролигини олган Марказий Осиёда туғилган фуқароларга нисбатан ҳарбий хизматдан бўйин товлаганлик (Жиноят кодекси 328-моддаси 1-қисми) бўйича 22 та жиноий иш қўзғатилганини маълум қилди. «80 дан ортиқ фуқаро Россия Қуролли кучларида хизмат қилиш учун юборилди», — дея қўшимча қилди Тергов қўмитаси.
Муҳожирларга қарши шундай рейдлар Калуга вилояти, Чувашия, Санкт-Петербург, Нижний Новгород ва бошқа вилоятларда ҳам ўтказилди. Муҳожирлар зўрлик билан ҳарбий комиссарликка олиб кетилган ёки Мудофаа вазирлиги билан шартнома имзолашга мажбур қилинган, дейди ҳуқуқ фаоллари.
Мавзуга оид
18:39 / 27.03.2025
Англия полициячилари меъёридан ортиқ ишлаётгани сабаб жиноятларни фош эта олмаяпти
14:35 / 15.03.2025
Перуда пул ўғирлаган маймун полиция томонидан қўлга олинди
17:23 / 11.03.2025
АҚШда 40 йил олдин қамоқдан қочган жиноятчи ушланди
15:39 / 11.03.2025