Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Фарғонада 1 млрд сўмлик табиий газдан ноқонуний фойдаланган оҳак цехи аниқланди
Цех табиий газ тармоғидан ҳисоблагичсиз фойдаланиб келган.
Фарғона вилояти Ўзбекистон туманидаги оҳак ишлаб чиқариш цехи тармоққа ноқонуний равишда, табиий газ ҳисоблагичисиз уланиб фойдаланиб келгани маълум бўлди, деб хабар берди Энергетика вазирлиги матбуот хизмати.
Тизим вакиллари ва орган ходимлари томонидан ўтказилган назорат тадбирида цехнинг табиий газдан ноқонуний фойдаланиб келгани аниқланган, бу орқали давлат манфаатларига 1 млрд сўмлик зарар етказилган.
Вазирликка кўра, ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Аввалроқ Ўзбекистонда 2023 йилнинг дастлабки 6 ойида электр энергиясидан ноқонуний фойдаланиш туфайли 78,5 миллиард сўм, табиий газдан ноқонуний фойдаланиш сабабли эса 231 миллиард 866 миллион сўм зарар кўрилгани ҳақида хабар берилганди.
Мавзуга оид
20:30 / 17.05.2025
Эрдўған Қора денгизда 30 миллиард долларлик газ кони топилганини эълон қилди
17:02 / 15.05.2025
“Барибир шу ерга қурамиз”– Фарғона шаҳрида болалар майдончаси ўрнига “дом” қуриляпти
13:36 / 03.05.2025
Фарғона ва Урумчи ўртасида тўғридан тўғри авиақатновлар йўлга қўйиляпти
17:21 / 28.04.2025