Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тошкентда криминоген вазиятни яхшилаш бўйича тезкор-профилактик тадбирлар ўтказилмоқда
Тошкент шаҳар ИИББ фуқаролардан хавфсизлик қоидаларига риоя этишни ҳамда хавотирга берилмасликни сўради.
Пойтахт ҳудудида жиноятларнинг олдини олиш, ҳуқуқбузарликлар профилактикасини кучайтириш ва фуқаролар хавфсизлигини таъминлаш мақсадида Тошкент шаҳар ИИББ ҳамда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралари томонидан криминоген вазиятни яхшилаш бўйича тезкор-профилактик тадбирлар ўтказилмоқда. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ИИББ хабар берди.
Шу муносабат билан фуқаролардан хавфсизлик қоидаларига риоя этиш ва хавотирга берилмаслик сўралди. Таъкидланишича, барча ҳаракатлар шаҳарда тинчлик ва осойишталикни таъминлаш мақсадида ўтказиляпти.
Олдинроқ Тошкентда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар ҳамкорлигида жиноят оламининг ўнлаб вакилларига нисбатан рейдлар ўтказилгани, унда ўзини «кўча боллари» сифатида намоён қилишга уринган йигитлар қўлга олингани хабар қилинганди.
Мавзуга оид
07:35 / 26.04.2025
Жиззахда 40 сотих ерни сотмоқчи бўлган шахс ушланди
07:21 / 25.04.2025
Шукрулло Исроиловга тегишли автомобилни олиб қочган йигит қамалди
17:31 / 13.03.2025
Россия колонияларидаги хорижликларнинг 70 фоизи Марказий Осиё давлатлари фуқаролари
11:53 / 10.03.2025