Ўзбекистон | 15:33 / 06.12.2023
42732
4 дақиқада ўқилади

Тошкентда Аббосхон Хўжаев қўлга олинди. У аввал ҳам «криминал авторитет» сифатида қамалганди

Тошкентдаги рейдлар давомида яна бир гуруҳ шахслар ушланди. Улар гиёҳвандлик моддалари савдоси, безорилик ва товламачилик жиноятларини содир этишда гумонланмоқда.

Тошкент шаҳар ИИББ томонидан «Долзарб қирқ кунлик» доирасида ўтказилаётган тергов-тезкор ҳаракатлар давомида яна бир қанча шахслар жиноят содир этишда гумонланиб ушланди. Булар:

1991 й.т. Аҳрор Равшан ўғли Абдуллаев (ЖК 273-моддаси 5-қисми, жуда кўп миқдорда гиёҳвандлик воситаларини ўтказиш); 

1984 й.т. Саидаҳмадхон Саидалимович Маҳмудхўжаев (ЖК 276-моддаси 2-қисми, кўп миқдорда гиёҳвандлик воситаларини сақлаш);

1993 й.т. Суннатилла Чориевич Холмуродов (ЖК 104-моддаси, оғир тан жароҳати етказиш).

Ушбу шахсларга нисбатан қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланган. 

Шунингдек, 1982 йилда туғилган Аббосхон Аҳмадович Хўжаев (ЖК 165-модда 2-қисми, бир гуруҳ шахслар томонидан товламачилик) ва бошқалар жиноят иши доирасида гумон қилинувчи сифатида жалб этилиб, процессуал тартибда ушланган. Аббосхон Хўжаев 2017 йил сентябрида «жиноий гуруҳ ташкил этгани ва авторитет мақомини қўлга киритиш учун ҳаракатларни амалга оширгани» учун қўлга олинган, 2018 йил июнида икки йил муддатга озодликдан маҳрум этилганди.

Бундан ташқари қуйидагилар ҳам процессуал тартибда ушланди:

1987 й.т. Азлархон Ботирович Муҳамеджанов (ЖК 165-модда 2-қисми, бир гуруҳ шахслар томонидан товламачилик);

1984 й.т. Умид Каманжанович Рустамов (ЖК 273-моддаси 5-қисми, жуда кўп миқдорда гиёҳвандлик воситаларини ўтказиш).

Тергов давом этмоқда.

«Ҳурматли фуқаролар агар сиз ушбу шахсдан ёки гуруҳ аъзоларидан жабр кўрган бўлсангиз ёки ушбу шахсларнинг жиноий хатти-ҳаракатлари бўйича маълумотларга эга бўлсангиз, Тошкент шаҳар ИИББнинг 71-206-45-69, 71-206-49-46 ёки 102 рақамларига ёхуд 99-370-73-94 телеграм рақамига мурожаат қилишингизни сўраймиз. Мурожаатчининг шахси сир сақланиши кафолатланади», дейилади хабарда.

Пойтахтда гиёҳвандлик моддалари ноқонуний айланмасига қарши курашиш ишлари давом этмоқда

Тошкент шаҳрида амалга оширилаётган «Долзарб қирқ кунлик» тезкор-профилактик тадбирлар давомида пойтахт ИИББ ва бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар билан ҳамкорликда гиёҳвандлик воситаларининг ноқонуний муомаласи билан шуғулланувчи бир қатор шахслар аниқланди.

Жумладан, Сергели туманида истиқомат қилувчи 1968 йилда туғилган Ҳуснитдин Мирзакаримович Саидметовнинг уйида холислар иштирокида ўтказилган тинтув жараёнида 500 грамм «марихуана» гиёҳвандлик воситаси аниқланиб, ашёвий далил сифатида расмийлаштириб олинди.

Шунингдек, Учтепа туманида истиқомат қилувчи 1970 йилда туғилган Илёс Икромович Ахуновнинг уйида холислар иштирокида ўтказилган тинтув жараёнида 1 грамм «гашиш», 1 грамм «марихуана», 1 грамм «кўкнор бошоғи» гиёҳвандлик воситалари, бир дона электрон тарози ва икки дона гиёҳвандлик воситаларини истеъмол қилиш учун мўлжалланган елим идишлар аниқланиб, ашёвий далил сифатида расмийлаштириб олинди.

Юнусобод туманида истиқомат қилувчи 1980 йилда туғилган Азизхон Камалович Авлиахановнинг уйида холислар иштирокида ўтказилган тинтув жараёнида 0,05 грамм «героин» гиёҳвандлик воситаси аниқланиб, ашёвий далил сифатида расмийлаштириб олинди.

Бундан ташқари, Янгиҳаёт туманида 2002 йилда туғилган Бекзод Бахтиёр ўғли Жўраев  бошқарувидаги «Ласетти» русумли, давлат рақам белгиси 01 Н 396 GC бўлган тўхтатилиб, холислар иштирокида ўтказилган 0,05 грамм «гашиш» гиёҳвандлик воситаси аниқланиб, ашёвий далил сифатида расмийлаштириб олинди.  

Мавзуга оид