Ўзбекистон | 14:49 / 23.12.2023
12627
1 дақиқада ўқилади

Тошкент – Мадина йўналиши бўйича айрим авиарейслар 12 соатдан кўпроққа кечиктирилди

Panorama Airways авиакомпаниясининг Тошкент – Мадина йўналиши бўйича парвозлари 12 соатдан кўпроққа кечиктирилди.

Фото: Uzbekistan Airports

Panorama Airways авиакомпаниясининг Тошкент – Мадина йўналиши бўйича 5P5381 ва 5P5369 рейслари пойтахт аэропортида самолётларнинг кеч етиб келгани сабабли 12 соатдан ортиқ кечиктирилди.

Uzbekistan Airports хабарига кўра, авиакомпания йўловчиларни ичимликлар ва иссиқ овқат билан таъминлаб, меҳмонхонада жойлаштиришни таклиф қилган.

Ҳар икки рейс ҳам яқин соатларда манзил аэропортига жўнаб кетиши режалаштирилгани айтилади.

Парвоз жадвалига киритилган ўзгартиришлар тўғрисидаги батафсил маълумотларни авиаташувчидан олиш мумкин.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид