Ўзбекистон | 13:26 / 11.01.2024
3899
1 дақиқада ўқилади

Тошкент – Истанбул рейси Анқарага қўнишга мажбур бўлди 

Самолёт бортидаги йўловчилардан бирининг соғлиғи ёмонлашган.

Фото: Uzbekistan Airways

Тошкент – Истанбул йўналиши бўйича ҳаракатланаётган HY271 рейси Тошкент вақти билан 12:30 да Анқарага қўнишга мажбур бўлди. 

Uzbekistan Airways хабарига кўра, бунга йўловчилардан бирининг соғлиғи ёмонлашгани сабаб бўлган.

Қайд этилишича, ҳаво кемасини тез ёрдам машиналари кутиб олган. 

Тез орада ҳаво кемаси Истанбулдаги белгиланган аэропортга парвозни давом эттиради, дейилади маълумотда.

Мавзуга оид