Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистонлик шифокор ва ҳамширалар Қатар клиникаларида ишга қабул қилинади
Ўзбекистоннинг Доҳадаги элчихонаси ходимлари Қатарнинг Elegancia Healthcare компанияси тижорат ишлари бўйича бош директори Десмонд Донелли билан музокара ўтказди.
«Дунё» хабарига кўра, мулоқот чоғида Қатарнинг мазкур компанияси иштирокида мамлакатда соғлиқни сақлаш соҳасида лойиҳаларни амалга ошириш масалалари муҳокама қилинди.
Elegancia Healthcare компаниясининг The View Hospital, Military Medical City ва Hopital Algero Qatari Alleman клиникаларида ўзбекистонлик инглиз тилида эркин сўзлаша оладиган шифокор ва ҳамшираларни ишга қабул қилиш бўйича келишувга эришилди.
Шунингдек, Қатар томони янги лойиҳани амалга оширишнинг дастлабки босқичида Elegancia Healthcare компаниясига тўрт нафар ўзбек мутахассислари ишга қабул қилинишини таъкидлади.
Мавзуга оид
20:35 / 27.05.2025
Москвада шаҳарни билмаган такси ҳайдовчилари жаримага тортилади
18:10 / 27.05.2025
Россияда муштлашувдан кейин 11 нафар ўзбекистонлик ҳибсга олинди
17:55 / 23.05.2025
Россияда мигрантларнинг айрим фарзандлари рус тили имтиҳонидан озод қилинди
16:53 / 23.05.2025