Қўқон аэропорти фойдаланишга топширилди
Аэропортни реконструкция ишлари учун жами 156 млрд сўм маблағ сарфланди.
Қўқон аэропорти реконструкция қилингандан сўнг фойдаланишга топширилди. Тантанали тадбирда Фарғона вилояти ҳокими Хайрулло Бозоров, Транспорт вазири Илҳом Маҳкамов, вилоят секторлари раҳбарлари, Қўқон шаҳри расмийлари ва жамоатчилиги вакиллари иштирок этди.
Жорий йил 1 апрелдан бошлаб ички мунтазам парвозларни бошлаш кўзда тутилган Қўқон аэропортини йил якунига қадар халқаро аэропорт талабларига мослаш учун барча зарур чоралар кўрилиши маълум қилинди.
Қўқон аэропортининг реконструкция ишлари учун жами 156 млрд сўм маблағ сарфланди, бундан 40 млрд сўм 100 кишига мўлжалланган, умумий фойдаланиш майдони 900 кв.м. бўлган янги йўловчи терминалининг қурилиши учун, 107 млрд сўм учиш-қўниш йўлагини 2000 метргача узайтириш учун йўналтирилди.
Мавзуга оид
10:51 / 23.11.2024
Тошкент аэропортида эшитиш қобилияти чекланган шахслар иш бошлади
11:20 / 22.11.2024
“Қани депутатлар, нега қарамаяпти?” — пропан нархидан ҳайдовчилар хавотирда
19:02 / 21.11.2024
Фарғона аэропортида ҳаво кемаларини қабул қилишга вақтинчалик чекловлар жорий этилди
11:28 / 21.11.2024