Ўзбекистон | 14:20 / 10.04.2024
6697
1 дақиқада ўқилади

Мудофаа вазирлиги илк бор мудофаа саноати кўргазмасини ўтказади

Мудофаа вазирлиги биринчи марта Ўзбекистон мудофаа саноатининг «Технофест-2024» кўргазмасини ўтказади, унда икки мақсадга мўлжалланган (ҳарбий ва фуқаролик) маҳсулотлар намойиш этилади. 

Фото: Мудофаа вазирлиги

Ўзбекистон Мудофаа вазирлиги илк бор «Технофест-2024» мудофаа саноати кўргазмасини ўтказади. Тадбир 2, 3 ва 4 май кунлари Тошкентдаги Ғалаба боғи мажмуасида бўлиб ўтади.

Кўргазмада замонавий технологиялар, металлургия ва кимё саноати ҳамда текстиль соҳасида икки мақсадга мўлжалланган (ҳарбий ва фуқаролик) ишлаб чиқарувчи завод, корхона ва ташкилотлар ўзларининг маҳсулотлари билан иштирок этиши кўзда тутилган.

Тақдимотда танлаб олинган энг яхши маҳсулот корхонаси истиқболда Мудофаа саноати агентлиги билан ҳамкорлик қилиш имкониятига эга бўлади.

Шунингдек, «Технофест-2024» доирасида иштирокчилар ўртасида робототехника, моделлаштириш технологиялари каби мусобақа ва танловлар ўтказилади. Ғолиблар Мудофаа вазирлиги ҳамда ҳамкор ташкилотлар томонидан тақдирланади.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид