Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Фарғонада ўқитувчи ўқувчининг икки нафар қариндоши томонидан калтакланди
Аввалроқ вилоят ИИБ ўқитувчи ўзаро келишмовчилик ортидан бир киши томонидан калтакланганини айтиб чиққанди. Ҳозирда ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилган.
Ижтимоий тармоқларида Фарғона вилояти Тошлоқ туманида жойлашган мактаб ўқитувчиси ўқувчининг қариндошлари томонидан калтаклангани ҳақидаги хабар тарқалди.
Фарғона вилояти ИИБ томонидан берилган хабарга кўра, 2024 йил 1 апрел куни Тошлоқ тумани, “Садда” МФЙда жойлашган 25-сонли мактаб ўқитувчиси М.О. ва фуқаро А.Х. ўртасида ўзаро келишмовчилик сабабли жанжал келиб чиққан. Жанжал давомида А.Х. М.О.ни қўли билан уриб, унга тан жароҳати етказган.
“Ҳозирда М.О. олган тан жароҳатининг оғирлик даражасини аниқлаш мақсадида суд-тиббий экспертизаси тайинланган ҳамда терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда. Ҳолат вилоят ИИБ томонидан назоратга олинган. Якунига кўра қонуний қарор қабул қилиниши таъминланади”, дейилади хабарда.
Бироқ Бош прокуратура матбуот котиби Ҳаёт Шамсутдиновнинг Kun.uz‘га маълум қилишича, ўқитувчини бир эмас, икки киши директорнинг хонасида калтаклаган.
Прокуратура берган маълумотга кўра, 1 апрель куни Тошлоқ туманидаги 25-сонли мактабнинг тарих фани ўқитувчиси М.О.ни мактаб директори хонасида 9-синф ўқувчиси С.Х.нинг 20 ва 24 ёшли икки қариндоши “нима учун жиянимизни урдингиз”, деб ўзаро жанжаллашиб кетган ва юзи ва танасининг бошқа жойларига уриб, тан жароҳати етказган.
Ўқитувчи туман марказий шифохонасига мурожаат қилган ва унга биринчи ёрдам кўрсатилиб, даволаниш учун ётқизилган.
Суд тиббий эскпертизанинг 2 апрелдаги хулосасида ўқитувчи М.О.да ёпиқ бош мия шикасти, бош мия чайқалиши, чап қош ташқи бурчак соҳаси йиртилган яраси, бел, чап елка ва тирсак соҳалари юмшоқ тўқималари лат ейиши аниқланган. Бу тан жароҳатлари соғлиқнинг қисқа вақт — 6 кундан ортиқ, аммо 21 кундан кўп бўлмаган муддатга ёмонлашувига сабабчи бўлган шикастлар тоифасига кириши тасдиқланган.
Ўқувчи С.Х.нинг бўйин соҳасида эса тирналмалар аниқланган. Бу тан жароҳати 6 кундан кўп давом этмайдиган, тез ўтиб кетувчи енгил шикастлар тоифасига кириши тасдиқланган.
Қайд этилишича, ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 109-моддаси (қасддан баданга шикаст етказиш) 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.
Мавзуга оид
15:28 / 19.05.2025
Сурхондарёда 11 нафар ўқитувчи 2 минг доллардан кўп маош олаётгани айтилди. Президент буни Британия билан таққослади
17:02 / 15.05.2025
“Барибир шу ерга қурамиз”– Фарғона шаҳрида болалар майдончаси ўрнига “дом” қуриляпти
12:17 / 07.05.2025
Тошкентда 61 ёшли ўқитувчи ўқувчига шилқимлик қилди
13:29 / 05.05.2025