Иқтисодиёт | 13:08 / 22.05.2024
3555
1 дақиқада ўқилади

Ўзбекистон II чоракда 8 млрд доллар хорижий инвестицияларни ўзлаштиришни режалаштиряпти

Вазирлар Маҳкамасининг “Ўзбекистоннинг 2024 йил II чорагига мўлжалланган инвестиция дастурини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори қабул қилинди.

Фото: Sputnik/Abdubakir Yunusov

Тармоқлар ва ҳудудлар томонидан хорижий инвестицияларни ўзлаштиришнинг мақсадли кўрсаткичларига мувофиқ 2024 йил II чорагида 8,12 млрд АҚШ доллари миқдорида хорижий инвестициялар, шу жумладан 7,27 млрд АҚШ доллари миқдорида тўғридан тўғри инвестициялар ва кредитлар, 853,8 млн АҚШ доллари миқдорида – давлат кафолати остида хорижий кредитлар ўзлаштирилади.

Ҳужжат билан қуйидагилар тасдиқланди:

  • 2024 йил II чорагида тармоқлар ва ҳудудлар кесимида хорижий инвестицияларни ўзлаштиришнинг мақсадли кўрсаткичлари;
  • 2024 йил II чорагида инвестиция ва кредитларни ўзлаштириш бўйича йиғма манзилли дастур;
  • 2024 йил II чорагида ишга тушириладиган йирик ишлаб чиқариш объектлари ва қувватларининг манзилли рўйхати;
  • Ўзбекистон номидан ёки давлат кафолати остида хорижий кредитлар жалб қилинган ҳолда амалга ошириладиган инвестиция лойиҳаларининг манзилли рўйхати;
  • Тўғридан тўғри хорижий инвестиция ва кредитлар жалб қилинган ҳолда амалга ошириладиган инвестиция лойиҳаларининг манзилли рўйхати.

Мавзуга оид