Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Спинал мушак атрофияси ташхиси қўйилган болалар учун тиббий буюм ва техникалар бепул ижара асосида берилади
2025 йил 1 мартдан спинал мушак атрофияси ташхиси қўйилган бемор болалар уй шароитида даволаниши учун зарур бўлган тиббий-ижтимоий ёрдам доирасида тиббий буюм ва тиббий техникалар давлат томонидан кафолатли таъминланади ва улар бепул ижара асосида берилиши йўлга қўйилади.
“Спинал мушак атрофияси ташхиси қўйилган болаларни уй шароитида даволаниши учун зарур бўлган тиббий буюм ва тиббий техникалар билан таъминлаш тизимини такомиллаштириш тўғрисида”ги ҳукумат қарори лойиҳаси эълон қилинди.
2025 йил 1 мартдан спинал мушак атрофияси ташхиси қўйилган бемор болалар уй шароитида даволаниши учун зарур бўлган тиббий-ижтимоий ёрдам доирасида тиббий буюм ва тиббий техникалар давлат томонидан кафолатли таъминланади ва улар бепул ижара асосида берилиши йўлга қўйилади.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги 2025 йил 1 январдан спинал мушак атрофияси ташхиси қўйилган болаларни уй шароитида даволаниш учун зарур бўлган патогенетик дори воситалари, тиббий буюм ва тиббий техникалар билан таъминлаш бўйича республика ва ҳудудий ишчи гуруҳлари ташкил этади.
Ишчи гуруҳ асосий вазифалари этиб:
- спинал мушак атрофияси ташхиси қўйилган бемор болалар рўйхатини тузиш, беморлардаги ўзгаришларни таҳлил қилиб бориш ҳамда улар соғлиғи учун зарур бўлган патогенетик дори воситалари ва уй шароитида даволаниши учун зарур бўлган тиббий буюм ва техник воситалар эҳтиёжини шакллантириш;
- мавжуд бўлган тиббий буюм ва тиббий техника воситалари инвентаризациясини ташкил этиш ва ўтказиш (мавжуд рўйхат асосда);
- харид қилинган патогенетик дори воситалари ва уй шароитида даволаниши учун зарур бўлган тиббий буюм ва техник воситалар тақсимотини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш;
- харид қилинган патогенетик дори воситалари ва уй шароитида даволаниши учун зарур бўлган тиббий буюм ва техник воситаларини тиббиёт муассасаларига ўз вақтида етказилиши ва мақсадли ишлатилишини доимий назорат қилиш белгиланади.
Мавзуга оид
12:41 / 25.04.2022
Спинал мушак атрофияси ташхиси қўйилган болалар дорилар билан кафолатли таъминланади
09:58 / 28.02.2018
Greenpeace фаоллари АЭСда мушакбозлик уюштиргани учун қамалди
12:02 / 23.09.2017
Хитойдаги мушак заводида портлаш юз берди
17:27 / 24.12.2016