Жаҳон | 14:14 / 18.06.2024
5041
2 дақиқада ўқилади

Парижда Eurosatory энг йирик қурол кўргазмаси бошланди

Россия ва Исроил компанияларига Eurosatory қурол кўргазмасида иштирок этиш тақиқланди.

Фото: armyrecognition.com

Франция пойтахти Парижда Eurosatory Paris 2024 халқаро мудофаа ва хавфсизлик кўргазмаси бошланди

Eurosatory - ҳарбий техника ва мудофаа саноатининг дунёдаги энг йирик кўргазмаларидан бири. 

Тадбирда бутун дунёдан ишлаб чиқарувчилар ва стартаплар, шунингдек, соҳа мутахассислари, мудофаа ва хавфсизлик бозоридаги ҳукумат вакиллари ва хусусий иштирокчилар иштирок этади. 

Форумда 400 дан ортиқ маърузачилар сўзга чиқади.

Кўргазмада Франциянинг 678 компанияси (жумладан, Thales ва Airbus) ҳамда Американинг 168 компанияси, жумладан Intelsat ва GM Defense ўз маҳсулотларини намойиш этади. 

Туркиядан ASELSAN, Otokar, CANiK, Samsun ва Yurt Savunma (SYS) каби 51 мудофаа ширкати вакиллик қилади. 

Eurosatory’да ўнлаб мамлакатлардан 2 мингга яқин иштирокчи рўйхатдан ўтган. Кўргазма 21 июнга қадар давом этади.

Россия ва Исроил компанияларига Eurosatory қурол кўргазмасида иштирок этиш тақиқланди. Франция ҳукумати бундай қарорга Россия Федерациясининг Украинадаги ҳаракатлари ва Исроил армиясининг Ғазо секторига берган зарбалари муносабати билан келди. 

Мавзуга оид