Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Россиядаги қурилишда рейдга тушган ўзбекистонликлар ҳақида маълумот берилди
Улардан фақат бир нафари депортация қилинадиган бўлган.
22 июн куни Россиянинг Воронеж шаҳридаги қурилишда Ўзбекистоннинг 45 нафар фуқароси ушлангани ҳақида маълум бўлганди. Воронеж полицияси тарқатган видеода хавфсизлик хизмати ходимлари мигрантлар гуруҳини саф тортган ҳолда олиб келаётгани акс этганди. Ўзбекистон Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги ҳолат юзасидан маълумот берди.
Маълум бўлишича, видеода акс этган ҳолат 7 июн куни Воронеж шаҳридаги «Развитие» қурилиш ҳудудида юз берган. Рейд тадбири ўтказилган ушбу қурилиш ҳудудида Ўзбекистоннинг 45 нафар фуқароси меҳнат фаолиятини амалга ошираётган бўлиб, уларнинг 12 нафари норасмий ишлаган.
Норасмий ишлаганларнинг 11 нафарига нисбатан патент муддати ўтиб кетгани сабабли жарима шаклида маъмурий жавобгарлик қўлланиб, шу куннинг ўзида вақтинча яшаш жойига рухсат берилган ва яна бир нафари эса ҳеч қандай ҳужжатларсиз ишлагани сабабли ҳозирда мамлакат ҳудудидан депортация қилинмоқда.
«Шу ўринда, Россияда вақтинча меҳнат фаолиятини амалга ошираётган юртдошларимиздан маҳаллий қонун-қоидаларга риоя қилиш ҳамда миграция қонунчилигини бузмаслик сўралади», дейилади агентлик хабарида.
Мавзуга оид
20:35 / 27.05.2025
Москвада шаҳарни билмаган такси ҳайдовчилари жаримага тортилади
18:10 / 27.05.2025
Россияда муштлашувдан кейин 11 нафар ўзбекистонлик ҳибсга олинди
17:55 / 23.05.2025
Россияда мигрантларнинг айрим фарзандлари рус тили имтиҳонидан озод қилинди
16:53 / 23.05.2025