Ўзбекистон | 18:55 / 16.07.2024
9377
1 дақиқада ўқилади

Фарғонада президент билан учрашган қиз имтиҳонсиз ўқишга қабул қилинди

11 июл куни президент Шавкат Мирзиёев Фарғонага ташрифи давомида Мадина Солиева исмли қиз билан ҳам суҳбатлашган. Қиз президентга Жаҳон тиллари университетида ўқиш нияти борлигини айтган.

Шавкат Мирзиёев 11 июл куни Фарғона шаҳрида қурилаётган Янги Ўзбекистон массивига борганди. Маҳаллий аҳоли билан учрашув вақтида Мирзиёев Мадина Солиева исмли қиз билан гаплашган. Қиз унга Жаҳон тиллари университетида ўқимоқчи эканини айтган.

Воқеадан кейин, 12 июлда Олий таълим, фан ва инновациялр вазирлиги вакиллари ва Жаҳон тиллари ректори Илҳомжон Тўхтасинов Мадинанинг олдига бориб, унга грант асосида филология ва тил ўқитиш: рус тили йўналиши бўйича университетга ўқишга киргани тўғрисидаги гувоҳномани топширди. Бу ҳақда вазирлик матбуот хизматига таяниб Gazeta.uz ёзди. Сертификатда вазир Қўнғиротбой Шарипов ва университет раҳбари Тўхтасиновнинг имзоси бор.

Зуҳра Абдуҳалимова
Тайёрлаган Зуҳра Абдуҳалимова
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид