Жамият | 19:00 / 14.08.2024
1784
2 дақиқада ўқилади
Реклама

Бизнесни ривожлантириш банки IT соҳасидаги стартаперлар ва бизнес вакилларини қўллаб қувватламоқда

Фото: Бизнесни ривожлантириш банки

Жорий йилнинг 8 август куни Тошкентда Бизнесни ривожлантириш банки "BRB Fintech Hackcelerator" IT-танлови – ҳакатон бошланганини эълон қилди. Ушбу тадбир Ўзбекистонда IT-бизнесни қўллаб-қувватлаш, инновацион маҳсулотлар яратиш ва аҳолининг молиявий саводхонлигини оширишга қаратилган. Ҳакатон Amity университети, Yandex, Ўзбекистон IT ҳамжамияти ва Veon AdTech каби етакчи ташкилотлар билан ҳамкорликда амалга оширилмоқда.

Соврин жамғармаси 300 млн сўм бўлган ушбу ҳакатон учун 200 та жамоалардан ариза топширилган, улардан жами 206 та аъзоси бўлган 47 та жамоа танлаб олинган. Жамоалар етакчи IT компаниялар, тадбиркорлик субъектлари, университетлар ва таълим муассасаларининг кучли вакилларидан ташкил топган.

Бир ойлик "BRB Fintech Hackcelerator” мусобақаси давомида яратилган маҳсулотлар ва ечимлар тадбиркорлар учун инновацион хизматларни яратиш, уларга янги имкониятларни очишга ёрдам бериши кутилмоқда.

47 та жамоани бир ойлик интенсив иш кутмоқда, улар етакчи менторлардан маслаҳат ва кўрсатмалар олган ҳолда ўз потенциалларини очиш ва яратиладиган IT-маҳсулотлар учун мақбул ечимларни топишни кўзлашган.

Бизнесни ривожлантириш банкининг ушбу тадбирдан асосий мақсади Ўзбекистонда IT-бизнесни, стартаперларни ва дастурчиларни қўллаб-қувватлаш ва ривожлантиришдан иборат. "BRB Fintech Hackcelerator"ни ҳар йили ўтказиш, инновацион маҳсулотлар яратиладиган ҳамда тажриба алмашинадиган майдонга айлантириш режалаштирилган.

Реклама ҳуқуқи асосида

Мавзуга оид