Тошкентда миллий ҳунармандчилик намуналари кўргазма-савдоси бўлиб ўтмоқда
16-17-18 август кунлари Тошкентдаги “Tashkent Magic City” истироҳат парки ҳудудида анъанавий “Тошкент сувенирлари” кўргазма-савдоси ташкил этилди.
“Тошкент сувенирлари” кўргазма-савдоси ҳунармандчиликни янада ривожлантириш, ишлаб чиқарган сувенир турларини кенгайтириш ва уларнинг оммабоплигини аниқлаш, сифат ва дизайни устида иш олиб бориш, чет эллик меҳмонларнинг маҳсулотларга бўлган талаб ва эҳтиёжларини ўрганишдан иборат. Тадбир айниқса ёшлар ўртасида номоддий маданий меросимизнинг аҳамияти ва уни сақлаб қолиш хусусида тушунтириш ишларини олиб бориш, миллий ва халқаро даражадаги сувенирларни тарғиб қилиш, фикр ва тажриба алмашиш учун замин бўлади.
Кўргазма-савдода ҳунармандчилик маҳсулотлари савдоси ташкил қилинди. Унда 200 нафарга яқин энг моҳир ҳунармандларнинг ноёб асарларини томоша қилиш билан биргаликда харид қилиш ҳам мумкин. Бу асарлар табиий маҳсулотлардан қўлда тайёрланган бўлиб, улар ҳунарманднинг қалб қўри, кўз нури ҳамда халқимизнинг орзу-истаклари ва минг йиллик анъаналарини ўзида мужассам этган. Кўргазма-савдода иштирокчилар ҳунармандлар томонидан маҳорат дарсларини кузатиш ва бевосита иштирок этиш имкониятига эга бўлди. Тадбирларда қатнашиш истагини билдирган меҳмонлар ўз қўллари билан лойдан кўза ясаб кўришлари, ипакдан мато тўқишлари, дўппига нақш бериб кўришлари, бешик ясаш жараёнларида бевосита иштирок этишлари мумкин.
Ўзбекистон Республикаси “Ҳунарманд” уюшмаси томонидан 2024 йилнинг I ярим йиллиги давомида 112 нафар ҳунармандларга 9 та хорижий тадбирларда иштирок этишга кўмаклашилди ва бунинг натижасида 620,0 минг долларлик ҳунармандчилик маҳсулотлари экспортига эришилди.
Жорий йилнинг 6 ойи давомида ҳунармандчилик йўналиши бўйича жами 13 та тадбирлар ўтказилиб, шундан, 4 таси халқаро ҳамда 9 таси республика миқёсидаги турли ҳунармандчилик кўргазмалари ва кўргазма-савдоларини ташкил этади.
Субсидия турлари бўйича жорий йил 1-ярим йилликда “Ҳунармандчилик ва касаначиликни қўллаб-қувватлаш жамғармаси” ҳисобидан жами 11,9 минг нафар ишсиз, кам таъминланган ва уюшма аъзоларига 22,3 млрд сўм субсидия маблағлари ажратилиши режалаштирилган. Ҳақиқатда жами 2,5 минг нафар фуқароларга 2,7 млрд сўм маблағ ажратилди (12,1 фоиз).
Шунингдек анъанавий уста шогирд мактаблари сони 2,7 мингтани ташкил этган бўлиб, мактабларда 10,2 минг нафар шогирдлар ҳунар ўрганган.
“Тошкент сувенирлари” кўргазма-савдоси 17-18 август кунлари ҳам давом этади. Миллий ҳунармандлар томонидан ясалган ёрқин намуналарни кўриш, харид қилиш учун “Tashkent Magic City” истироҳат паркида кутамиз.
Мавзуга оид
22:14 / 30.03.2024
Марғилонда ҳунармандчилик, тадбиркорлик ва дизайн бўйича UNESCO тренинги бошланди
10:37 / 30.03.2024
“Сотувчилар бозорга бориши шарт эмас” – ҳунармандчилик буюмларини сотувчи платформа ясаган дастурчи қизлар
10:05 / 29.02.2024
Журналист Ибрат Сафо ИИБга «суҳбатга» чақирилди
14:26 / 25.02.2024