Жаҳон | 20:23 / 21.08.2024
8617
1 дақиқада ўқилади
Қирғизистон президенти тоғда чиқинди терди
Садир Жапаров юртдошларини табиатни асрашга чақирди.
Қирғизистон президенти Садир Жапаров тоғларда сайёҳлар ташлаб кетган чиқиндиларни йиғиб, юртдошларини табиатни асрашга чақирди. Сиёсатчи бу жараён акс этган видеони Facebook саҳифасига жойлаштирди.
«Табиатга бефарқ бўлмайлик, бир-биримизни назорат қилайлик, тарбиялайлик, ўрнак бўлайлик», деди Жапаров.
Президент сўзларига кўра, «кимдир, қаердандир келиб» тартиб-интизом ўрнатиб бермайди. Жапаров, шунингдек, мамлакат фуқароларини бир кун билан яшамасликка чақирди.
Мавзуга оид
13:40
Қирғизистонда электрон сигареталар тақиқланади
13:51 / 23.11.2024
Қирғизистонда содир бўлган зилзила кучи Ўзбекистонда сезилди
21:37 / 20.11.2024
«Хитой-Қирғизистон-Ўзбекистон» темирйўли бўйича музокаралар якуний босқичда – ОАВ
20:34 / 20.11.2024