Малайзияда номаълум сувости объекти билан тўқнашган ҳарбий кема чўкиб кетди
Экипаж юзага келган ёриқни ёпишни уддалай олмаган ва 260 тоннали кема Жоҳор штати соҳилларида бир неча соат ичида чўкиб кетган.

Фото: NavyLookout
Малайзияда 45 йиллик ҳарбий-денгиз кемаси номаълум сувости объекти билан тўқнашувдан кейин чўкиб кетди, деб хабар беради Associated Press.
Мамлакат ҳарбий-денгиз кучлари баёнотида келтирилишича, 25 август куни KD Pendekar кемасининг машина бўлинмасида сув сизиб чиқиши аниқланган ва бу охир-оқибат кеманинг чўкиб кетиши билан якунланган. Экипаж юзага келган ёриқни ёпишни уддалай олмаган ва 260 тоннали кема Жоҳор штати соҳилларида бир неча соат ичида чўкиб кетган. Экипажнинг барча 39 нафар аъзоси эвакуация қилинган, ҳеч ким жароҳатланмаган.
«Тахминларга кўра, сув тошишига кеманинг сувости объекти билан тўқнашуви сабаб бўлган», — дейилади баёнотда. Ҳозирда ҳолат бўйича тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Малайзия мудофаа вазири Муҳаммад Ҳолид Нордин мамлакат флотининг камида учдан бир қисмини ташкил этадиган 40 йилдан эски ҳарбий кемаларни текширувдан ўтказишни буюрди. Швецияда қурилган Pendekar кемаси 1979 йилда флотга фойдаланишга топширилган эди.
«кемаларимизнинг айримлари эски эканини рад этмаймиз, аммо бу ҳалокатнинг асосий сабабларидан эмас… Ва таъкидлаш керакки, бахтимизга ҳеч ким ҳалок бўлмади», — дейди мудофаа вазири.
Ҳолиднинг қўшимча қилишича, мамлакат флотини модернизация қилиш, жумладан, соҳил бўйи кемаларини қуриш ишлари давом этмоқда, уларнинг биринчиси 2026 йилда фойдаланишга топширилади. Мудофаа вазирининг сўзларига кўра, идора Туркиядан ҳам кемалар хариди бўйича музокаралар олиб бормоқда.
Тавсия этамиз
Қатиқ, мураббо ва ядро қуроли. Путин янги филмда нималар деди?
Жаҳон | 21:59 / 06.05.2025
Автомобил импортига экосертификат – утилизацияга қўшимча “бонус”ми?
Ўзбекистон | 20:34 / 06.05.2025
Исроил Сурияни бомбалади. Туркия нега сукутда?
Жаҳон | 12:44 / 06.05.2025
Май ойида водийда меъёрга яқин ҳарорат кутилади, мамлакатнинг катта қисмида ой худди июн каби ўтади
Ўзбекистон | 11:17 / 06.05.2025
Мавзуга оид

12:42 / 01.05.2025
Малайзия Ўзбекистонда эксплуатациядан чиққан вагонларни таъмирлайди

08:35 / 14.04.2025
Малайзия Ўзбекистондаги дарё ва каналларда кичик ГЭСлар қуриши мумкин

13:31 / 10.04.2025
Малайзия Ўзбекистондан қайта ишланган озиқ-овқат маҳсулотларини импорт қилишга қизиқиш билдирмоқда

13:57 / 07.04.2025