Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Telegram Жанубий Корея расмийлари талабини бажарди ва узр сўради
Платформа дипфейк шаҳвоний видеолар тарқатилишига қарши биргаликда курашишга тайёрлигини маълум қилди.
Telegram платформаси Жанубий Корея расмийларидан узр сўради ва шаҳвоний мазмундаги дипфейк видеоларни ўчириб ташлаш талабини бажарди. Бу ҳақда Yonhap хабар берди.
Telegram Шарқий Осиёдаги филиали вакили Корея Алоқа Стандартлари Комиссиясига (KCSC) электрон хат юборди ва талабларга кўра ўз платформасидан 25 та шаҳвоний материални олиб ташлаганини тасдиқлади.
«Биз сохта жинсий эксплуатация контентининг тарқалиши муаммосини ҳал қилиш ва рақамли жинсий контентни йўқ қилиш учун ишонч телефонини ташкил этиш орқали (Telegram) билан ҳамкорликни кучайтирмоқчимиз», деди KCSC.
Telegram, шунингдек, ушбу масала бўйича тушунмовчилик учун узр сўради ва келгусида назорат органи билан боғланиш учун электрон почта манзилини тақдим этди.
Аввалроқ, Жанубий Корея полицияси Telegram платформасини жинсий жиноятларга кўмаклашиш ва уларни рағбатлантиришда айблаб, тергов бошлаган эди. Полиция маълумотларига кўра, 26 августдан 29 августгача бўлган вақт оралиғида дипфейк видео билан боғлиқ 88 та ҳолат рўйхатга олинган. Текширувлар натижасида 24 нафар гумондор шахс аниқланган.
Мавзуга оид
10:43 / 26.05.2025
“Кореяда олган тажрибани қишлоғимда қўлламоқчиман” – бўш ерларни ўзлаштираётган шаҳрихонлик йигит
23:21 / 24.05.2025
Франция суди Дуровга Норвегиядаги форумда иштирок этишига рухсат бермади
00:47 / 24.05.2025
Жанубий Корея лоукостери Сеул—Тошкент йўналиши бўйича мунтазам қатновларни йўлга қўйди
18:29 / 23.05.2025