Ўзбекистон | 12:56 / 05.09.2024
6159
2 дақиқада ўқилади

Самарқанд шаҳрининг бир қатор кўчалари ҳамда М-37 ва М-39 трассалари 7-8 сентябр куни вақти-вақти билан ёпилади

Халқаро мусобақа ўтказилиши муносабати билан икки кун давомида шаҳарнинг бир нечта кўчасида транспорт воситалари ҳаракати вақти-вақти билан чеклаб борилади.

Фото: Kun.uz

Жорий йил 7-8 сентябр кунлари Самарқанд шаҳрида триатлон бўйича "Challenge Samarkand-2024" халқаро мусобақаси бўлиб ўтади. Бу ҳақда шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати хабар бермоқда.

Мусобақаларни кўтаринки кайфиятда ўтказиш ва тадбирлар бўлиб ўтадиган кунлари йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш ҳамда жамоат тартибини сақлаш мақсадида шаҳарнинг бир қатор кўчалари ҳамда М-37 ва М-39 халқаро автомобил йўллари вақти-вақти билан ёпилади.

Жумладан:

·       Усто Умар Жўрақулов;

·       Университет хиёбони;

·       Садриддин Айний;

·       Ислом Каримов;

·       Тошкентракт;

·       Шоҳи Зинда;

·       М-39 (Ўзбектракт);

·       М-37 йўли;

·       Ибн Сино;

·       Заргарон;

·       Регистон;

·       Мотрид;

·       Даҳбед;

·       Шабод кўчаларида транспорт воситалари ҳаракати вақти-вақти билан чеклаб борилади.

Ғайрат Йўлдошев
Тайёрлаган Ғайрат Йўлдошев
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид