Фото: Германия канцлери Регистон ансамбли билан танишди
Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев мамлакатимизга расмий ташриф билан келган Германия федерал канцлери Олаф Шолцни Регистон майдонида кутиб олди.
Мамлакатимизнинг асосий тимсолларидан бири, аждодларимиз бунёдкорлик салоҳиятининг ифодаси – дунёга машҳур Регистон майдони ЮНЕСКОнинг Бутунжаҳон мероси рўйхатига киритилган. Ансамблга кирувчи Мирзо Улуғбек, Шердор ва Тиллакори мадрасалари ўзининг салобати, бой тарихи ва бетакрор архитектураси билан барчада чуқур таассурот қолдиради.
Олий мартабали меҳмонга Шарқ меъморчилигининг ушбу дурдонаси қурилишига оид тарихий маълумотлар, ечимлар ва безакларнинг ўзига хос хусусиятлари, шунингдек, бу маскан билан боғлиқ муҳим воқеалар ва шахслар, ўзбек халқининг маданий мероси ҳақида маълумот берилди.
Суҳбат давомида жаҳон цивилизациясининг қадимий бешикларидан бири сифатида ҳақли равишда эътироф этилган Самарқанд шаҳри бугунги кунда бугунги кунда ишбилармонлик ва сайёҳлик марказига айланиб бораётгани таъкидланди.
Шавкат Мирзиёев ва Олаф Шолц Регистон ансамбли олдида биргаликда суратга тушди.
Мавзуга оид
10:00 / 22.11.2024
ГСДП яна Олаф Шолц номзодини ГФР канцлери лавозимига таклиф қилади
15:36 / 18.11.2024
Трюдо Шолцнинг Путинга қўнғироқ қилиш қарорини қўллаб-қувватлади
13:15 / 18.11.2024
Шолц: Путиннинг Украинадаги уруш ҳақидаги қарашлари ўзгармади
10:36 / 16.11.2024