Қозоғистонда хорижликларни депортация қилиш қоидалари кучайтирилиши мумкин
Жумладан, Қозоғистонда 30 кундан ортиқ қолиш ниятида бўлган хорижликларни рўйхатга олиш институтини қайтариш масаласини кўриб чиқилмоқда.
Қозоғистон мамлакатнинг миграция қонунчилигини бузган хорижликларни чиқариб юбориш қоидаларини соддалаштиришни режалаштирмоқда. Бу ҳақда ИИВ Миграция полицияси қўмитаси раиси Аслан Аталиков маълум қилди, деб хабар берди Tengrinews.
Унинг сўзларига кўра, Қозоғистонда миграция назоратини кучайтиришга қаратилган янги тузатишлар пакетини ишлаб чиқиш масаласи муҳокама қилинмоқда.
«Биз хорижликларни рўйхатга олиш институтини қайтариш масаласини кўриб чиқяпмиз, бу 30 кунгача бўладиган сайёҳларга эмас, балки Қозоғистонда 30 кундан ортиқ қолиш ниятида бўлганларга тегишли. Албатта Ахборот технологияларидан фойдаланган ҳолда, ортиқча бюрократиясиз хорижликларни рўйхатга олишнинг соддалаштирилган механизми ва тартибини ишлаб чиқиш, сохта рўйхатга олиш учун жавобгарликни кучайтиришга қаратилган тузатишлар тайёрланмоқда», деди Аслан Аталиков.
Ички ишлар вазирлиги ушбу чора-тадбирлар миграция назоратини такомиллаштиришнинг самарали воситаларини яратишига ишонч билдиради.
«Бундан ташқари, биз хорижликларни депортация қилишнинг амалдаги тартибини қайта кўриб чиқишни режалаштирмоқдамиз. Бугунги кунда у мураккаб. Янги тартибга кўра, миграция қонунчилигини яққол ва мунтазам бузувчилар агар қонунбузарликни тан олса, Қозоғистондан тезроқ чиқариб юборилади», деди қўмита раҳбари.
Унинг эслатишича, май ойида қонунга киритилган ўзгартиришларга кўра, илгари болаларга нисбатан жинсий характердаги жиноятлар содир этган шахсларга фуқаролик бериш, экстремистик ва террорчилик фаолияти билан шуғулланган хорижликларнинг мамлакатга кириши тақиқланган эди.
Мавзуга оид
17:47 / 22.11.2024
Кремл Россияга мигрантлар нима учун кераклигини тушунтирди
12:47 / 22.11.2024
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди
12:33 / 21.11.2024
Қозоғистон ҳолдинги Ўзбекистондан 169 нафар мутахассисни иш билан таъминлайди
20:54 / 19.11.2024