Афғонистонда ўзбек тили ва бошқа мутахассисликлар бўйича ўқитувчилар тайёрланиши мумкин
Ўзбекистон элчихонасида Афғонистон Олий таълим вазирлиги ташқи алоқалар бошқармаси бошлиғи Сулаймон Несар Ҳусайнхайл билан учрашув бўлиб ўтди.
Афғонистон томони Ўзбекистонда олий таълим соҳасида амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар, мамлакатда ёш авлоднинг сифатли таълим олиши учун яратилган шарт-шароитлар билан таништирилди.
Томонлар икки давлатнинг етакчи олий ўқув юртлари ва илмий марказлари ўртасида тўғридан тўғри алоқаларни йўлга қўйиш, ўзбек тили ва бошқа мутахассисликлар бўйича ўқитувчилар тайёрлаш бўйича қўшма таълим лойиҳаларини амалга ошириш юзасидан фикр алмашдилар. Илмий соҳадаги ҳамкорликни чуқурлаштириш истиқболларига алоҳида эътибор қаратилди.
Афғонистон вакиллари Ўзбекистон билан олий таълим соҳасидаги алоқаларни, хусусан, икки давлатнинг етакчи университетлари ўртасида тўғридан тўғри академик ришталарни йўлга қўйиш, Ўзбекистонда ўтказиладиган халқаро конференцияларда иштирок этиш ва қўшма семинарлар ўтказишдан манфаатдор эканлигини тасдиқлади.
Мавзуга оид
23:22 / 24.09.2024
БМТ Афғонистонда аёлларга қўйилган барча чекловларни олиб ташлашни талаб қилди
19:37 / 24.09.2024
Муҳожирлардан ҳимояланиш учун: Эрон Афғонистон билан чегарада девор қурмоқда
00:28 / 19.09.2024
Дунёда бир ой ичида қарийб 50 минг кишида вабо аниқланди
19:07 / 13.09.2024