Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Туркияда яшаш учун рухсатнома олган ўзбекистонликлар сони маълум бўлди
Яшаш учун рухсатнома олган ўзбекистонликлар бу кўрсаткич бўйича Туркманистон, Россия, Ироқ, Эрон, Сурия ва Озарбойжон фуқароларидан кейин еттинчи ўринда бормоқда.
2024 йил сентябр ойи ҳолатига кўра, Ўзбекистоннинг 55 мингдан ортиқ фуқароси Туркияда яшаш учун рухсатнома олди. Бу ҳақда Туркия Миграция хизмати маълум қилди.
Қайд этилишича, Ўзбекистоннинг 55271 нафар фуқароси яшаш учун рухсатнома олган. Бу кўрсаткич бўйича мамлакат Туркманистон (109530), Россия (91304), Ироқ (78615), Эрон (76897), Сурия (76377) ва Озарбойжондан (71372) кейин еттинчи ўринда бормоқда.
Қисқа муддатли пропискага эга хорижликлар орасида ҳам Ўзбекистон фуқаролари еттинчи ўринда – 24500 нафар. Бу кўрсаткич бўйича Ироқ, Туркманистон ва Сурия етакчилик қилмоқда.
Талабалар визасига эга мамлакатлар орасида Ўзбекистон юқори ўнталикка кира олмади. Оилавий визалар орасида Россия ва Озарбойжондан кейин учинчи ўринни эгаллаб турибди - 13755.
Туркия Миграция хизмати 2024 йил сентябр ойи ҳолатига кўра умумий ҳисобда 1 миллиондан ортиқ турли хил рухсатнома ва виза берган.
Мавзуга оид
20:35 / 27.05.2025
Москвада шаҳарни билмаган такси ҳайдовчилари жаримага тортилади
18:10 / 27.05.2025
Россияда муштлашувдан кейин 11 нафар ўзбекистонлик ҳибсга олинди
17:55 / 23.05.2025
Россияда мигрантларнинг айрим фарзандлари рус тили имтиҳонидан озод қилинди
16:53 / 23.05.2025