«Арсенал» «ПСЖ»га имкон қолдирмади, «Барса» ва «Сити» истаганча гол урди. ЕЧЛда кун ўйинлари
Чемпионлар лигасида сешанба куни ўтказилган 2-тур учрашувлари, ўйинлардаги голлар ва турнир жадвалидаги вазият.
«Брест» ва «Спарта» — асосий сенсациялар
Залцбург — Брест 0:4
Голлар: Сима (24, 71), Камара (66), Перейра Лаже (76).
Залцбург – Бласвих, Дедич, Байду (Бланк, 77), Пионтковски, Моргалла (Байчетич, 77), Кларк (Доржелес, 61), Гурна-Дуат (Диамбу, 77), Бидструп (Капалдо, 61), Глух, Конате, Дагим.
Брест – Бизот, Айдара, Кулибали, Ле Кардинал, Лала, Манетти, Фернандеш (Мартен, 63), Камара (Думбия, 75), Дел Кастийо (Балде, 63), Сима (Перейра Лаже, 75), Ажорк (Февр, 85).
Огоҳлантиришлар: Ле Кардинал (15), Глух (18), Айдара (26), Байду (62), Дагим (86).
Штутгарт — Спарта 1:1
Голлар: Мийо (7) — Кайринен (32).
Штутгарт – Нюбел, Миттелштадт, Шабо, Руо, Штенцел (Чейз, 62), Штиллер, Каразор (Туре, 76), Мийо, Левелинг (Ридер, 84), Ундав, Демирович (Фюрих, 62).
Спарта – Виндал-Йенсен, Зелени, Панак, Витик, Пресиадо, Ринеш, Лячи (Садилек, 70), Кайринен, Гараслин (Красники, 81), Бирманчевич, Раҳмани (Олатунжи, 70).
Огоҳлантиришлар: Штенцел (12), Кайринен (77).
Ўйин куни Штутгарт ва Залцбургда бошланиб, икки сюрприз тақдим этди. Бири нисбий, шу билан биргаликда комплексли. Саралаш босқичидаёқ ҳозирги «Залцбург» олдингисига умуман ўхшамаслиги, ёзда жамоани қабул қилиб олган, «Ливерпул»да Юрген Клоппга ёрдамчилик қилган Пеп Лейндерс — вазиятни ўнглай олмаслиги кўриниб турганди. Австриядаги гегемонлигига барҳам берилган жамоа учун реаллик ўта шафқатсиз кечмоқда. Биринчи турда сафарда «Спарта»га 0:3 ҳисобида мағлуб бўлинганди, энди эса уйда «Брест»га — 0:4.
«Залцбург» учун энг ёқимсиз ҳолат шундаки, икки йирик ҳисобдаги мағлубият ҳам ўзига тенг даражадаги клублардан учралди. Ва гап австрияликлар ҳисоб 0:0 ҳолатида офсайд туфайли тезкор голдан маҳрум қилинганида эмас, жамоа очиқчасига аутсайдер бўлиб кўринмоқда. Турнирда дебют қилган «Брест» икки ўйинда икки ғалабага эришди ва бу Франция учун тарихий воқеа. Ўтган сафар французларнинг еврокубокдаги янги вакили («Страсбур») билан бундай ҳолат рўй бериши узоқ 1979 йилда кузатилганди.
«Спарта» ҳам ўз натижалари билан ҳайратга солмоқда, жамоа Штутгартда ҳам очко олишга муваффақ бўлди. Ҳолбуки шваблар ўтган турда «Реал» майдонида муносиб рақобат кўрсатган ва бу ўйинда фаворит саналаётганди. Қолаверса, барчаси Себастян Ҳёнесс жамоаси учун идеал бошланганди — Мийо тезкор гол урганди. Аммо бу голга Кайринен жарима зарбасидан урилган гол билан жавоб қайтарди, чехларнинг яна бир стандарт вазияти тўп дарвоза устунига тегиши билан якунланди. Ҳисоб тенглашганидан кейин прагаликлар мезбонлар кучли босим ўтказганига қарамай, мудофаада намунали ўйин кўрсатишди ва натижани сақлаб қолишди.
«Арсенал» «ПСЖ»га ўйин бермади. Доннаруммада иккита голли хато
Арсенал — ПСЖ 2:0
Голлар: Ҳавертц (20), Сака (35).
Арсенал – Райя, Калафиори, Габриэл, Салиба, Тимбер (Кивиор, 46), Райс, Парти (Мерино, 64), Мартинелли, Сака (Люис-Скелли, 90+2), Ҳавертц, Троссар (Жезус, 74).
ПСЖ – Доннарумма, Мендеш, Пачо, Маркинос, Ҳакими, Невеш, Витиня (Фабиан Руис, 64), Заир-Эмери, Ли Кан Ин, Дуэ (Коло-Муани, 64), Барколя.
Огоҳлантиришлар: Калафиори (76), Руис (76).
«Арсенал» кучли рақиб билан ўйинда Чемпионлар лигасидаги илк ғалабасига эришди. 1-турда Артета жамоаси сафарда «Аталанта»га қарши оғир ўйин ўтказганди (0:0), бу сафар «ПСЖ» билан ўйинда лондонликлар ишончли ҳаракат қилишди ва 2:0 ҳисобида ғалаба қозонишди. Французлар жамоасида мураббий билан келишмовчилиги учун четлатилган Дембеленинг йўқлиги ҳам билинди.
Лондонликлар сўнгги вақтларда тўпга эгалик қилишдан бош тортиб (айниқса, Эдегорнинг жароҳатидан кейин) анча прагматик ўйнашга ўтиб олди. Луисе Энрике бошқарувидаги «ПСЖ» эса, табиийки, ҳар бир ўйинда тўпга эгалик қилишга эътибор қаратади ва бу сафар ҳам бу борада яққол устунликка эга бўлди. Икки жамоа ҳам ўз услубида ҳаракатланди, аммо энг яхши вазиятлар «Арсенал» томонидан яратилди. Троссар чап қанотда рейд уюштириб, жарим майдони марказига тўп узатганида эса ҳисоб очилди. Доннарумма тўпга чиқишда кечикди ва Ҳаверц бош билан тўққизлик томон аниқ зарба йўллади.
«ПСЖ»нинг биринчи бўлимдаги энг яхши вазиятлари қанот ҳимоячиларининг олдинга ўтиши орқали амалга оширилди. Аввалига Нуну Мендеш жарима майдони ташқарисидан йўллаган кучли зарба олис устунга тегиб, майдонни тарк этди. Кейин эса Ҳакимининг ўткир бурчакдан йўллаган зарбасини Райя тўсишга улгурди. «Арсенал» эса дарҳол Саканинг жарима зарбасидан урган голи билан жавоб қайтарди. Бу ҳолатда ҳам Доннарумма ишончсиз ҳаракат қилди. У қанотдан берилган оддий узатмани ўтказиб юборди. Италиялик дарвозабонни қаршисида бирданига рақибнинг уч футболчиси пайдо бўлгани довдиратиб қўйди. «Арсенал» бу мавсумда стандарт вазиятдан навбатдаги голни урди.
Иккинчи бўлимни «Арсенал» кутилмаган ўзгариш билан бошлади. Ўнг қанот ҳимоячиси Тимбер майдонга қайтмади ва уннг ўрнига биринчи бўлимда чап қанотда ҳаракат қилган Калафиори ўтди. Чап қанотни эса Кивёр эгаллади. Кейинроқ Мерино ҳам майдонга чиқди — бу унинг «Арсенал» сафидаги дебюти бўлди. Лондонликларнинг испаниялик янги футболчиси таянч зонасида Райс билан жуфтлик ҳосил қилди.
Танаффусдан кейин «ПСЖ» изчилроқ ҳаракат қилди. Луис Энрике жамоаси юқоридан узатмалардан воз кечиб, пастдан ўйнашни афзал кўрди. Айрим ҳолатларда бу хавфли кўриниш олди. Иккинчи бўлим ўрталарига келиб меҳмонлар фаолликни оширди. Эпизодлардан бирида тўп Райя қўриқлаётган дарвоза тўсинига борди. 78-дақиқада «ПСЖ» футболчилари тўп Калафиорининг қўлига теккани учун пеналти талаб қилишди. Бу ҳолатда унинг қўли пастга туширилганди ва орадаги масофа ҳам кичик эди.
Мезбонлар сафида эса Мартинелли бир неча вазиятларни йўққа чиқарди. «Арсенал» айрим муаммоларга қарамай, ишончли ўйнаб, ҳисобдаги устунликни сақлаб қолди. Артета жамоаси бу ғалабадан кейин умумий рейтингда саккизинчи ўринга кўтарилди, лекин 2-тур якунларига кўра саккизликда қолиши даргумон. «ПСЖ» эс уч очкоси билан бир кундан кейин топ-20 да қолиши ҳам қийин бўлади.
«Арсенал» кейинги турларда аввалига «Шахтёр»ни қабул қилади, кейин «Интер» меҳмони бўлади. «ПСЖ»ни кейинги турларда ПСВ ва «Атлетико»га қарши ўйинлар кутмоқда.
Леверкузеннинг янги рекорди
Байер — Милан 1:0
Гол: Бонифасе (51).
Байер – Градецки, Инкапиэ, Та, Тапсоба, Виртц (Телла, 89), Адли (Паласиос, 82), Грималдо (Белосян, 89), Фримпонг, Алеиш Гарсия (Андрих, 75), Жака, Бонифасе (Терре, 75).
Милан – Менян, Тео, Томори, Габбия, Эмерсон, Лофтус-Чик, Фофана, Рейндерс, Пулишич (Чуквуэзе, 79), Леау, Абраҳам (Мората, 62).
Огоҳлантиришлар: Гарсия (8), Фримпонг (74), Мората (84), Чуквуэзе (90+3).
«Байер» ва «Милан» ўйини — сешанба оқшомидаги иккинчи афиша мақомида эди. Ва бу ўйин чиндан ҳам кескин кечиб, «Байер» бир неча кун ичида иккинчи марта прагматик ҳам бўла олишини кўрсатган ўйин бўлди. Дам олиш кунларида Ҳаби Алонсо жамоаси «Бавария» майдонида дурангга эришганди. Бу сафар — иккинчи бўлимда Фримпонгнинг зарбасидан кейин қайтган тўпни дарвозага киритган Бонифейснинг голи ягоналигини сақлаб қолди.
Бу жуфтлик биринчи бўлимда ҳам гол уюштирганди, аммо видеотакрордан кейин нидерландиялик латерал офсайдда қолиб кетгани маълум бўлди. «Милан» ўйин охирида олдинга ташланди, зарбалар бериш бўйича олдинга ҳам чиқиб олди – 17:16 (фақат дарвоза соҳасига борган зарбалар бўйича қарийб икки баробар ортда қолди 5:9), аммо қулай имкониятидан фойдалана олмади. Рейндерс тўпни ўзига мослаштиришга кўп вақт сарфлади, аммо Градецкини доғда қолдира олмади. Натижада «россонерилар» қаторасига иккинчи ўйинда ютқазди, Леверкузен рекорд ўрнатди, жамоа еврокубокларда ўн ўйиндан буён ютқазмаяпти (+7=3).
Рафинянинг илҳоми жўш урди, Левандовски ўз ишини қилди
Барселона — Янг Бойз 5:0
Голлар: Левандовски (8, 51), Рафиня (34), Мартинес (37), Камара (81, автогол).
Барселона – Пеня, Балде, Мартинес (Куэнка, 84), Кубарси (Форт, 64), Кунде, Педри (Фати, 64), Касадо, Торрес, Рафиня, Ямал (де Йонг, 75), Левандовски (Виктор, 75).
Янг Бойз – Келлер, Ҳажам, Бани-Зукру, Камара, Блум (Атекаме, 58), Лаупер, Угринич (Няссе, 58), Имери (Лакоми, 82), Колли (Виржиниюс, 73), Монтейру, Иттен (Ганвула, 73).
Огоҳлантиришлар: Колли (36), Угринич (40)
Биринчи бўлимдаги икки асосий фигура — Шченсни ва Рафиня бўлишди. «Барселона» сафида ўйнаш учун футболга қайтган дарвозабон ўйинни трибунада ўтириб кузатди ва айрим мухлисларни селфига тушиш орқали хурсанд қилди. Майдонда эса Рафиня жавлон урди. Бразилиялик вингер сардорлик боғичи унга илҳом бераётганини тан олганди ва у буни ўз ўйини билан тасдиқлади.
Аввалига Рафиня Левандовскини голли пас билан таъминлади, кейин эса ўзи қайтган тўпга зарба бериб, ҳисобдаги фарқни оширди. Фақат учинчи гол унинг иштирокисиз урилди, бу вазиятда Иниго Мартинес Педри ижросидаги жарима зарбасидан кейин бош билан дарвозани ишғол этди. Левандовски учун — «Янг Бойз» поляк ҳужумчиси ЕЧЛда дарвозасини ишғол этган 35-жамоа бўлди. У бу борада Бенземани ортда қолдирди, фақат Месси (40) ва Криштиану Роналду (38) еврокубок ўйинларида ундан кўпроқ жамоа дарвозасини ишғол этган. Қолаверса, Левандовски дубл расмийлаштириб, 30 ёшдан кейин ЕЧЛда ўз ҳисобига 50 дан ортиқ гол ёзиб қўйган иккинчи футболчи (португалиялик юлдуздан кейин) бўлди.
Иккинчи бўлимдаги асосий лаҳза — Френки де Йонг майдонга тушиши бўлди. Нидерландиялик яримҳимоячи 2024 йил апрелидан буён ўйнай олмаётганди. Ўшанда у «Реал»га қарши класико баҳсида жиддий жароҳат олган ва Европа чемпионатини ҳам ўтказиб юборганди. Трибуналар у чигалёзди машқларини бажаришга киришганидаёқ уни олқишлашни бошлади. «Янг Бойз» билан ўйинда Френкига жиддий ўйинлар муҳитини ҳис қилишга имкон берилди.
Умуман олганда, «Барселона» 3-тур арафасида енгил спарринг ўтказди. Каталонияликлар 23 октябр куни уйда «Бавария»ни қабул қилади. Жамоа «Бавария»ни қаторасига олти ўйинда енга олмаган, энди бу серияни рақибнинг собиқ бош мураббийи бошчилигида тўхтатишга уриниб кўради.
Ҳоланднинг графиги
Слован — Манчестер Сити 0:4
Голлар: Гундўған (8), Фоден (15), Ҳоланд (58), Макэйти (74).
Слован – Такач, Виммер, Байрич, Кашия, Блэкмэн, Саввидис, Игнатенко (Сзоке, 63), Вайсс (Шарани, 63), Толич (Паушек, 79), Барсегян (Мак, 85), Стрелец (Марцелли, 79).
Манчестер Сити – Ортега, Гвардиол (Уокер, 78), Стоунз, Аканжи (Диаш, 61), Люис, Гундўған, Нунеш, Савио, Фоден (Грилиш, 78), Доку, Ҳоланд (Макати, 61).
Братислава «Слован»нинг ЕЧЛдаги илк уй учрашувини кутди, фақат бу байрамда Владимир Вайсс жамоаси статист ролида бўлиши олдиндан аён эди. Словакия пойтахтига «Манчестер Сити» ташриф буюрганди ва бу жамоа сафида гол уриши керак бўлганлар ўз голини уришди. Ўйин стартидаёқ рикошет орқали ҳисобни очган Гундўған учун бу Англияга қайтганидан кейинги илк голи бўлди. Фоден учун ҳам — мавсумдаги биринчиси. Табиийки, Фил буни ўзига хос услубда ишни чиройли амалга ошириб, тўпни устун орқали дарвоза тўрига киритди.
Биринчи бўлимда 0:2 ҳисоби сақланиб қолгани — «Слован»нинг омади эди. Мезбонлар дарвозасини уч ҳолатда устун ва тўсинлар голдан сақлаб қолди. Аммо Хосеп Гвардиола жамоаси тўхташ ҳақида ўйламади. Аслида, Ҳоланд ҳам ўзи учун муҳим голни урди. Гап шундаки, норвегиялик ҳужумчи бунгача ЕЧЛда уч ўйинда гол ура олмаганди, сешанба оқшомидаги муваффақият эса унга ўйиндан кўп гол уриш бўйича статистикасини сақлаб қолишга имкон берди (41 ўйинда 42 гол). Шундан кейин мураббий унга дам берди ва эстафетани Макэйти қабул қилиб олди.
Индзагининг захира вариантлари
Интер — Црвена Звезда 4:0
Голлар: Чалхонўғли (11), Арнаутович (59), Мартинес (71), Торимий (78, пеналти).
Интер – Зоммер, Бастони (Биссек, 74), де Врей (Ачерби, 64), Павар, Карлос Аугусто, Думфрис, Мхитарян (Фраттези, 64), Чалхонўғли (Аслани, 70), Зелински, Арнаутович (Мартинес, 64), Торимий.
Црвена Звезда – Глазер, Жига, Спайич, Дркушич (Родич, 89), Сеул Ён У, Элшник, Крунич (Далсиу, 89), Олайинка, Mаксимович (Радонич, 70), Мвумпа (Бруно Дуарте, 70), Ндиайе (Илич, 69).
Огоҳлантиришлар: Мхитарян (15), де Врей (48), Элшник (69).
Турнирдаги ислоҳот топ-клублар учун кўпроқ топ-ўйинлар туҳфа этиши айтилганди. Аслида эса кўпроқ ўйинлар натижасини олдиндан топиш мумкин бўлмоқда. Шунчаликки, Симоне Индзаги ҳужум чизиғида Лаутаро Мартинес ва Тюрам жуфтлигини эмас, балки иккинчи пландаги қаҳрамонлар — Арнаутович ва Торимийни туширишни ўзига эп кўрмоқда.
Эронлик ҳужумчи ўйиннинг энг фаол футболчиси бўлиб, «Интер»нинг икки голини ташкиллаштирди. Биринчи ҳолатда у «Милан»нинг собиқ футболчиси Круничдан тўпни олиб қўйиб, Арнаутовични қулай вазиятга чиқарди. Иккинчи ҳолатда эса Торимийнинг қурбони серблар жамоаси сардори Спаич бўлди. У бу сафар захирадан майдонга тушган Лаутарони голли пас билан таъминлади, ўйин масаласи ҳал бўлганидан кейин эса Торимийга пеналти тепиш ҳуқуқи берилди. Барчаси эса Ҳоқон Чалхонўғлининг чиройли голи билан бошланганди. Туркиялик яримҳимоячиси — стандарт вазиятлардан гол уришга уста, «Интер» эса 2010 йил апрелидан буён ЕЧЛда бундай гол урмаганди, ўшанда Снайдер жарима нуқтасидан ЦСКА дарвозасини ишғол этганди.
Шмейхел учун Дортмунддаги даҳшат
Боруссия Д — Селтик 7:1
Голлар: Жан (7, пеналти), Адейеми (11, 29, 42), Гирасси (40 пеналти, 66), Нмеча (79) — Маэда (9).
Боруссия Д – Кобел, Рюэрсон, Шлоттербек, Антон, Ян Коуто (Бенсебайни, 62), Гросс (Нмеча, 61), Жан, Брандт (Байер, 61), Гиттенс, Адейеми (Дюранвил, 48), Гирасси (Забитцер, 70).
Селтик – Шмейхел, Тэйлор (Валле, 46), Скейлз, Трасти, Жонстон (Ралстон, 86), Бернарду (Ҳатате, 46), Макгрегор, Энгелс, Маэда, Фуруҳаси (Ида, 63), Кюн (Ян Ҳён Жун, 63).
Огоҳлантиришлар: Шмейхел (6), Гросс (32), Ҳатате (74), Бенсебайни (90+3).
«Селтик» Шотландия чемпионатида ҳали гол ўтказмаганди (олти ўйинда), Дортмундда эса Брендан Роджерс жамоаси танаффусга қадар ўз дарвозасидан беш гол олиб чиқишига тўғри келди. Бу Шмейхелнинг отаси, трибунада ўтирган Петернинг кўз ўнгида рўй берди. Даниялик посбон ўтган турда «Брюгге»га қарши ўйинда захирадан тушиб икки гол урган ва бу сафар ҳақли равишда бошланғич таркибда тушган Байно-Гиттенсни қўполлик билан тўхтатди ва белгиланган пеналтини Эмре Жан аниқ амалга оширди.
Адейеми эса шотландлар учун ҳақиқий даҳшатга айланди. Форвард ҳет-трик қайд этишдан ташқари бўлим охирида Гирасси учун пеналти ишлаб, «Бавария» собиқ ҳужумчиси Марио Гомесдан кейин ЕЧЛда илк 45 дақиқаликдаёқ бундай натижага эришган иккинчи немис футболчисига айланди. «Боруссия» ЕЧЛ ўйинининг биринчи бўлимида 5 гол уриши аввал ҳам кузатилганди, етти йил муқаддам Полшанинг «Легия» клуби мудофааси яксон этилганди. Ўшанда варшаваликлар билан биргаликда дортмундликлар турнир тарихидаги голларга энг бой ўйинни (8:4) ўтказишганди. Ҳозир эса немислар етти гол билан чекланди ва биринчи турда тўққиз гол урган «Бавария»нинг натижасига ета олмади.
ПСВ — Спортинг 1:1
Голлар: Сҳаутен (15) — Браганса (84).
ПСВ – Бенитес, Дамс, Боскалли, Фламинго, Мауро Жуниор (Карсдорп, 65), Сайбари (Ланг, 66), Тил (Ледесма, 79), Сҳаутен, Тиллман, де Йонг, Бакайоко.
Спортинг – Исраэл, Инасиу, Диоманде (Куарежма, 32), Дебаст, Катаму (Даниэл Браганса, 52), Тринкау (Араухо, 80), Сантуш (Ҳардер, 79), Юлманд, Морита, Кенда, Докереш.
Огоҳлантиришлар: Мауро Жуниор (22), Кенда (53), Тиллман (64), Браганса (85), Ланг (87).
Ўйин бошидаёқ Нидерландия миллий жамоаси футболчиси Сҳаутен жарима майдони яқинида тўпни рақибдан олиб қўйиб, тўпни олис бурчак томон йўллаганида «Спортинг» қийин аҳволга тушиб қолди. Португалияликлар мавсумда илк бор ўзи кўникмаган ноодатий ҳолатга тушишди, чунки жамоа ҳали биринчи бўлимда ҳисобда ортда қолмаганди. Агар ҳисоб ўзгармай қолганида иккинчи бўлимда яккама-якка вазиятга чиқиб бориб, ҳал қилувчи паллада тойиб кетган Эдуарду Куарежманинг эпизоди ўйиндан кейин кўп муҳокама қилинган бўларди.
Аммо унинг жамоадоши Даниэл Браганса ўйин охирига бориб барибир ҳисобни тенглаштирди.
Кун статистикаси
«ПСЖ» футболчилари ўтган мавсум бошидан буён ЕЧЛ ўйинларида 16 бор дарвоза устуни ёки тўсинини пойлашган.
«Арсенал» йил бошидан буён барча турнирлар доирасидаги 17 ўйинда дарвозаси дахлсизлигини сақлаб қолди. Топ-5 лигаларда бундан кўпроқ қуруқ ўйин фақат «Реал»да бўлган (18).
«ПСЖ» асосий еврокубокдаги қаторасига 20 та сафар ўйинида ўз дарвозаси дахлсизлигини сақлай олмади.
«Манчестер Сити» қаторасига 25 ўйинда ютқазмасдан, «МЮ»нинг 2007-2009 йиллар оралиғида ўрнатилган рекордини такрорлади.
«Барселона» ҳужумчиси Левандовски ЕЧЛ ўйинларида 28 ўйинда ҳисобни очувчи голни уриб, бу кўрсаткич бўйича «Реал» ҳужумчиси Раулни ортда қолдирди. Ундан яхшироқ натижани Криштиану Роналду (49), Месси (43) ва Бензема (30) қайд этган.
«ПСЖ» Луис Энрике бошқарувида ЕЧЛдаги ўйинларининг 43 фоизини ютқазган. Бу парижликлар тарихидаги энг ёмон натижа.
Нидерландиялик ҳужумчи Люк де Йонг ПСВ сафидаги 300-ўйинини ўтказди.
Турнир жадвалидаги вазият:
Мавзуга оид
15:52 / 10.11.2024
«Арсенал»да ҳам инқироз. Бунинг сабаблари нимада?
11:13 / 10.11.2024
«Сити» инқирозда, «Ливерпул» олдинлаб кетди. Кун ўйинлари
12:28 / 07.11.2024
«Вилла» ўйинида аҳмоқона пеналти, «Барса» истаганча гол урмоқда. Кун ўйинлари
13:17 / 06.11.2024