Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистон Stadler компаниясидан поездлар сотиб олиши мумкин
Ўзбекистон Европанинг Stadler компаниясидан иккита ҳаракатланувчи таркиб харид қилишни режалаштирмоқда. Бу ҳақда транспорт вазири Илҳом Маҳкамов маълум қилди.
“Ўзбекистон-2030” ривожланиш стратегиясида ҳар йили ҳаракат таркибларини янгилаш белгиланган.
Илҳом Маҳкамовнинг айтишича, купе, плацкарт йўналишида ва ўриндиқли ҳаракат таркибларини харид қилиш учун алоҳида дастур қилинган. Бунда Ўзбекистон бўйлаб 5 соатгача бўлган йўналишларда электропоездларни харид қилиш кўзда тутилган.
Жорий йилда Хивага қадар темирйўл тизимини электрлаштириш якунига етказилади. У йўналишда харид қилинадиган Жанубий Кореянинг Hyundai Rotem ҳаракат таркиблари йўлга қўйилади. Бу ҳамма талабларга жавоб берадиган ҳаракат таркиблари.
Бундан ташқари, Европанинг Stadler компаниясидан иккита ҳаракат таркиби харид қилинмоқда. Бу Ўзбекистон йўлларида кўриб, ишлатилганидан сўнг, уни каттароқ кўламда сон жиҳатдан кўпроқ харид қилиш қарори қабул қилинади.
Мавзуга оид
07:39 / 22.05.2025
Тянжин–Тошкент йўналишидаги биринчи поезд жўнаб кетди
08:48 / 16.05.2025
Тошкентда поезд устида суратга тушмоқчи бўлган болаларни ток урди
18:00 / 25.04.2025
Тошкент—Хива йўналишида янги поезд вагонлари ҳаракати йўлга қўйилади
10:00 / 11.04.2025