Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистондан Малайзия бозорига озиқ-овқат маҳсулотлари етказиб берилади
Ўзбекистон дипломатлари Малайзиянинг SRI Ternak Group компаниялар гуруҳи бош директори Раймонд Хо билан учрашув ўтказдилар.
Учрашувда Ўзбекистондан Малайзия бозорига озиқ-овқат маҳсулотлари етказиб бериши мумкин бўлган компаниялар билан ўзаро ҳамкорлик ўрнатиш истиқболлари муҳокама қилинди.
Раймонд Хо компания супермаркетлари расталарида Ўзбекистоннинг сархил ва қуритилган мева-сабзавотлари, қандолат маҳсулотлари ва турли қайта ишланган озиқ-овқатлар ҳам сотилиши мумкинлиги борасидаги режалари билан ўртоқлашди.
Учрашув якунида Ўзбекистон ва Малайзиянинг улгуржи ва чакана савдо компаниялари вакиллари ўртасида онлайн мулоқот уюштириш, Куала-Лумпур шаҳри ёки Селангор штатида SRI Ternak Group компанияси супермаркетларидан бирининг ҳудудида республикада ишлаб чиқариладиган озиқ-овқат маҳсулотлари кўргазмасини ташкил этиш ҳамда мазкур тадбир доирасида иккала мамлакатнинг мазкур соҳаларда етакчи экспортёр ва импортёр компаниялари вакиллари ўртасида B2B учрашувларини ўтказиш бўйича келишувларга эришилди.
Мавзуга оид
14:50 / 13.05.2025
Тошкент вилоятида Малайзия вакиллари учун махсус саноат зонаси ташкил этиляпти
08:40 / 13.05.2025
Халқаро фуқаро авиацияси ташкилоти MH17 ҳалокати учун Россияни жавобгар деб топди
12:42 / 01.05.2025
Малайзия Ўзбекистонда эксплуатациядан чиққан вагонларни таъмирлайди
08:35 / 14.04.2025