Туркия Республикасининг 101 йиллигини нишонлаётган Истанбул – фоторепортаж
29 октябр куни Туркия Республикаси ташкил этилганига 101 йил тўлди. Бу кун замонавий республика ташкил қилиниши ҳамда турк халқининг миллий байрами сифатида кенг нишонланади. Kun.uz мухбири Истанбулнинг диққатга сазовор нуқталаридан фоторепортаж тайёрлади.
Одатдаги кунларда ҳам ўз миллий байроғини қаттиқ ҳурмат қилувчи ва жуда кўп жойларда илиб қўядиган истанбулликлар байрам муносабати билан янада жонланган.
Байроқлар билан бирга 1923 йил 29 октябрдаги замонавий Туркия давлатчилигининг асосчиси ҳисобланувчи Мустафо Камол Отатурк расмлари ҳам кўп жойларда илинганини кўриш мумкин.
Бу кун – Туркияда дам олиш куни деб эълон қилинган, мамлакат бўйлаб ҳарбий парадлар, турли маданий ва кўнгилочар дастурлар ўтказилади. Йирик шаҳарларда жамоат транспорти бепул бўлади.
Туркиянинг йирик байроқларини одатда Босфор бўғози бўйлаб йирик биноларда деярли барча кемаларда кўриш мумкин.
Хизмат сафари билан Туркияда бўлиб қайтган Kun.uz мухбири Истанбулдаги байрам шукуҳи ҳақида фоторепортаж тайёрлади.
Расмлар муаллифи Фаррух Абсаттаров
Мавзуга оид
23:12 / 19.11.2024
Исроилнинг кейинги нишони Туркиями?
11:40 / 19.11.2024
Туркияда қариндоши томонидан фоҳишаликка мажбурланган қиз Ўзбекистонга қайтарилди
20:03 / 18.11.2024
Европанинг энг гавжум аэропорти номи эълон қилинди
17:29 / 18.11.2024