Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тошкент - Бухоро - Тошкент йўналишида янги поезд қатнови йўлга қўйилади
Поезд ҳаракат вақти 6 соатдан иборат бўлиб, 592 км масофани босиб ўтади. Янги дизел поезди синови якунлангач, яқин кунларда йўловчиларга фойдаланиш учун топширилади.
«Ўзбекистон темирйўллари» АЖ томонидан Ўзбекистон Конституциясининг 33 йиллиги муносабати билан янги поезд қатнови йўлга қўйилиши режалаштирилган.
Мазкур дизел поезди «Тошкент йўловчи вагонларини қуриш ва таъмирлаш заводи» АЖ ва «Ўзтемирйўлйўловчи» АЖ шартномаси асосида қурилган.

«Ўзтемирйўлйўловчи» АЖ хабарига кўра, унинг таркибида 12 та вагондан иборат, бундан 2 та VIP, 4 та бизнес, 4 та эконом, 1 та ресторан ва 1 та дизел вагонлари бор. Бизнес-класс ўриндиқлари йўналиш бўйича ўзгаради. Ҳозирда поезд мазкур йўналишда синовдан ўтказиш жараёнида.
Поезд ҳаракат вақти 6 соатдан иборат бўлиб, 592 км масофани босиб ўтади. Янги дизел поезди синови якунлангач, яқин кунларда йўловчиларга фойдаланиш учун топширилади.
Вагонлар афзалликлари уларнинг қулайлигидан ташқари, ёзда совитиш тизими бошқа вагонлардан фарқли равишда улар тўхтаб турганда ҳам ишлашда давом этади.


Мавзуга оид
07:39 / 22.05.2025
Тянжин–Тошкент йўналишидаги биринчи поезд жўнаб кетди
16:16 / 16.05.2025
Танзила Норбоева Бухорода жиноятчиликка қарши курашиш масалаларини муҳокама қилди
14:39 / 16.05.2025
Бухорода йўлдан ўтаётган аёл экскаватор босиб кетиши оқибатида ҳалок бўлди
08:48 / 16.05.2025