Қозоғистон ҳолдинги Ўзбекистондан 169 нафар мутахассисни иш билан таъминлайди
Ўзбекистон элчихонаси дипломатлари бош офиси Акмола вилояти Кокшетау шаҳрида жойлашган "Атамекен-Агро" ҳолдинги раиси ўринбосари Максим Уланов билан онлайн шаклда музокара ўтказдилар.
Музокаралар Ўзбекистон президентининг 2024 йил 17 октябрдаги "Хорижда меҳнат фаолиятини амалга ошириш жараёнларини тартибга солиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги қарори ижроси доирасида ташкил этилди.
Томонлар ўзбекистонлик малакали мутахассисларни хавфсиз, тартибли ва қонуний тартибда иш билан таъминлаш имкониятлари хусусида фикр алмашдилар.
Қозоғистон вакиллари ҳозирги кунда хорижлик мутахассислар учун 120 та квота ажратилганини, келгусида ушбу квоталар сонини 500 тага етказиш режалаштирилганини маълум қилди.
Музокаралар натижасида, 2025 йилда Ўзбекистондан 169 нафар малакали мутахассисларни иш билан таъминлаш тўғрисида келишиб олинди.
Мавзуга оид
13:27
Ўзбекистон фуқаролари Малайзияда қонуний асосда иш билан таъминланиши мумкин
16:29 / 19.11.2024
Қозоғистонда магистрал йўлда ўртача тезликни оширганлар жаримага тортилади
15:39 / 19.11.2024
Петербургда Ўзбекистон фуқаролари қонуний тарзда иш билан таъминланади
20:59 / 18.11.2024