Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Дала четидан самарали фойдаланган фермерларга имтиёзлар берилади
Дала четидан самарали фойдаланган фермерлар тадбиркорлар рейтингида қўшимча балл олиш, ер солиғини иккига бўлиб тўлаш имконияти ва бошқача кўринишдаги имтиёзларга эга бўлади.
Ўзбекистонда дала четидан самарали фойдаланган фермерлар имтиёзларга эга бўлади. Бу ҳақда Шавкат Мирзиёев маълум қилди.
Давлат раҳбари 650 минг гектар майдондаги шахсий томорқалар, кўчалар бўйи, далалар чети ва каналлар атрофида дарахт ва озиқ-овқат экинлари экиш учун фойдаланиш мумкинлигини таъкидлади.
Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлиги далалар, ички йўллар ва канализация каналлари атрофида рентабелли экинлар етиштириш ҳамда экспорт қилиш учун жавобгар бўлади.
Бундай ерлар бўйича аниқ маълумотларни Агроплатформага киритиш режалаштирилган. Аҳоли ва фермерлар сифатли уруғ танлаш, дори ва ўғитни тўғри қўллаш, маҳсулотни сифатли сақлашга ўргатилади.
Бу саъй-ҳаракатларни рағбатлантириш мақсадида дала четини самарали ишлатган фермерларга тадбиркорлар рейтингида қўшимча балл ҳисобланади, ички фитосанитар сертификати бир йил давомида бепул берилади.
Фермернинг барча ерлари учун ер солиғини икки йилга бўлиб тўлашга рухсат этилади.
Дала четлари ҳисоби, етиштирилган маҳсулот ҳажми e-Fitouz портали орқали назорат қилиб борилади.
Мавзуга оид
10:03 / 01.05.2025
Қоракўл ҳокими 600 млн сўм пулни тўламаслик учун фермерга босим қиляпти – Фермерлар кенгаши вакили
13:29 / 22.04.2025
Ҳокимларнинг гаровида қолаётган соҳа. Мақбуллаштириш жараёнидаги бедодликлар – уч фермер мисолида
11:19 / 02.04.2025
Юқори ҳосил олган фермерлар уч карра кам ер солиғи тўлайди
15:49 / 01.04.2025