Ўзбекистон | 11:39 / 04.12.2024
668
1 дақиқада ўқилади

Халқаро шартномалар бўйича масъул органлар рўйхатига ўзгартириш киритилмоқда

Президент томонидан «Ўзбекистон президентининг айрим ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги фармон имзоланди.

Ўзбекистоннинг халқаро шартномалар ва халқаро ташкилотларга аъзолик бўйича мажбуриятларни бажаришга масъул давлат органлари ва бошқа ташкилотлар рўйхатига киритилаётган ўзгартиришларга кўра, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги қуйидаги учта халқаро ташкилотларига бадаллар тўловчиси ҳисобланади:

  • Шаффофлик ва солиқ мақсадларида ахборот алмашинуви бўйича глобал форум;
  • Пенсия ва ижтимоий жамғармалар халқаро ассоциацияси;
  • Халқаро ижтимоий таъминот уюшмаси. 

Суғурта назоратчилари халқаро уюшмаси ва Қимматли қоғозлар комиссиялари халқаро ташкилотига бадалларни вақтида тўлаш мажбурияти Истиқболли лойиҳалар миллий агентлиги (ИЛМИ) зиммасига юклатилмоқда. Бунда алоҳида ҳолларда ИЛМИ ўз маблағлари ҳисобидан кейинчалик Давлат бюджети ҳисобидан қоплаган ҳолда бадал тўлаш ҳуқуқига эга.

Мавзуга оид