Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистон миграция йўналишида Сербия билан ҳамкорлик ўрнатади
Лиссабон шаҳрида Ўзбекистон ва Сербия ўртасидаги ҳамкорликни мустаҳкамлаш масалалари муҳокама қилинди.
Лиссабон шаҳрида (Португалия) ўтказилаётган Цивилизациялар алянсининг 10-форуми доирасида Ўзбекистон ташқи ишлар вазирининг биринчи ўринбосари Баҳромжон Аълоев ва Сербия ташқи ишлар вазири ўринбосари Никола Стоянович ўртасида учрашув бўлиб ўтди.
ТИВ маълумотига кўра, мулоқотда икки томонлама муносабатларни янги босқичга олиб чиқиш, иқтисодий дипломатияни ривожлантириш ва ўзаро манфаатли ҳамкорликни мустаҳкамлаш масалалари муҳокама қилинди.
Томонлар шартномавий-ҳуқуқий базани кенгайтириш ва маданий-гуманитар соҳада ўзаро ҳамкорликни йўлга қўйиш муҳимлигини таъкидладилар.
Миграция масалаларига алоҳида эътибор қаратилди. Қонуний миграцияни рағбатлантириш, фуқароларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш чора-тадбирларини кучайтириш зарурлиги қайд этилди.
Мавзуга оид
20:35 / 27.05.2025
Москвада шаҳарни билмаган такси ҳайдовчилари жаримага тортилади
18:10 / 27.05.2025
Россияда муштлашувдан кейин 11 нафар ўзбекистонлик ҳибсга олинди
17:55 / 23.05.2025
Россияда мигрантларнинг айрим фарзандлари рус тили имтиҳонидан озод қилинди
16:53 / 23.05.2025