Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тошкентнинг айрим кўчаларида транспорт ҳаракати чекланди
Янги йил тадбирлари муносабати билан Тошкентнинг айрим марказий кўчаларида транспорт ҳаракати чекланди.
Пойтахт ҳокимлиги хабар беришича, янги йил тадбирларига тайёргарлик кўриш ва уни юқори савияда ўтказиш, шунингдек, байрам тадбирлари вақтида аҳоли хавфсизлигини таъминлаш ҳамда жамоат тартибини сақлаш мақсадида 2024 йилнинг 10 декабридан 2025 йилнинг 15 январигача қатор кўчаларда автотранспорт воситалари ҳаракати чекланади.
Кўчалар:
- Зарафшон кўчасининг Hyatt Regency Тошкент меҳмонхонаси қўриқлаш пункти ва Матбуотчилар кўчалари оралиғидаги қисми;
- Истиқлол кўчасининг Амир Темур ва Буюк Турон кўчалари оралиғидаги қисми;
- Буюк Турон кўчасининг Истиқлол кўчаси кесишмасидан Ёшлар ижод саройигача бўлган қисмида.
Кўрсатилган давр мобайнида ҳайдовчиларга муқобил йўллардан фойдаланиш тавсия қилинди.
Мавзуга оид
15:26 / 21.05.2025
Чехия Ўзбекистон транспорт инфратузилмаси модернизациясида иштирок этади
14:38 / 02.05.2025
Ўзбекистон янги транспорт йўлакларини шакллантиришда ЕИ билан ҳамкорлик қилади
08:37 / 02.05.2025
Тошкент кўчаларидан бирида машиналар ҳаракати вақтинча тўхтатилди
08:09 / 29.04.2025