Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Малайзияда "Ўзбекистон маданияти ҳафталиги" ўтказилади
Ўзбекистон элчиси Каромиддин Гадоев Малайзия туризм, санъат ва маданият вазири Тионг Кинг Синг билан учрашув ўтказди.
Учрашувда туризм, маданий алмашинувлар, таълим, малака ошириш ва ўзаро тажриба алмашиш йўналишларида ҳамкорлик истиқболлари муҳокама қилинди.
Малайзияда "Ўзбекистон маданияти ҳафталиги"ни ташкил қилиш, икки мамлакат ўртасидаги авиақатновлар сонини кўпайтириш, туризм соҳасида ҳамкорлик бўйича Қўшма комиссия таъсис этиш, туроператорлар томонидан турпакетларни диверсификация қилиш, республика вакиллари учун янги малака ошириш дастурларини уюштириш каби режалар белгилаб олинди.
Томонлар сўнгги йилларда ушбу соҳалардаги алоқалар жадал ривожланиб бориши шароитида ўзаро шартномавий базани такомиллаштириш масалаларига ҳам алоҳида эътибор қаратдилар.
Вазир Тионг Кинг Синг Ўзбекистон президенти ташаббуси билан креатив иқтисодиётни қўллаб-қувватлаш, республиканинг бой маданий меросини кенг тарғиб қилиш, туризм инфратузилмани ривожлантириш бўйича амалга оширилаётган чора-тадбирларни юқори баҳолади.
"Бундай тизимли сиёсат мамлакатни дунёда янада кенг танитиши, туризмни иқтисодиётнинг стратегик секторига айлантириши ва аҳоли фаровонлигини оширишга хизмат қилади. 2025 йилда ЮНЕСКО Бош конференцияси 43-сессиясининг Самарқанд шаҳрида ўтказилиши ҳақидаги қарор республиканинг нуфузли маданий дипломатия ва ишбилармонлик марказига айланиб бораётганидан далолатдир", - деди у.
Мавзуга оид
14:50 / 13.05.2025
Тошкент вилоятида Малайзия вакиллари учун махсус саноат зонаси ташкил этиляпти
08:40 / 13.05.2025
Халқаро фуқаро авиацияси ташкилоти MH17 ҳалокати учун Россияни жавобгар деб топди
15:43 / 01.05.2025
Маданият муассасалари ходимларининг маошлари миқдори қайта кўриб чиқилади
12:42 / 01.05.2025