Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистоннинг миграция сиёсатини ишлаб чиқишда Халқаро меҳнат ташкилоти ҳам иштирок этади
Танзила Норбоева Миграция бўйича халқаро ташкилотнинг Ўзбекистондаги миссияси раҳбари Эндрю Грей билан учрашди. Суҳбат чоғида мамлакат меҳнат миграцияси бозорларини диверсификация қилиш масалалари ҳам муҳокама қилинди.
Олий Мажлис Сенати раиси Танзила Норбоева Миграция бўйича халқаро ташкилотнинг Ўзбекистондаги миссияси раҳбари Эндрю Грей билан учрашув ўтказди. Бу ҳақда Сенат матбуот хизмати хабар берди.
Таъкидланишича, мулоқот чоғида Ўзбекистоннинг Миграция бўйича халқаро ташкилот билан олиб бораётган фаол ҳамкорлиги, ташкилотнинг хавфсиз, тартибли ва мунтазам миграцияни тарғиб қилиш бўйича фаолияти Ўзбекистоннинг миллий устувор йўналишларига тўлиқ мос келиши қайд этилган.
Суҳбат чоғида меҳнат миграцияси жараёнларини тартибга солиш ва янги механизмларни амалиётга жорий этиш мақсадида 16 та норматив-ҳуқуқий ҳужжат қабул қилингани ва янги ишга жойлашиш механизмлари жорий этилгани, таълим дастурлари, имтиёзли кредитлаш ва Ватанга қайтган мигрантларни қўллаб-қувватлаш тизимлари ташкил этилгани айтиб ўтилган.
Шунингдек, Ўзбекистон меҳнат миграцияси бозорларини диверсификация қилиш, анъанавий йўналишларга боғлиқликни камайтириш ва мигрантларнинг ижтимоий ҳимоясини таъминлашни кучайтириш борасида фикр алмашилган.
Танзила Норбоевага кўра, Ўзбекистоннинг 2025–2030 йилларга мўлжалланган Миграция сиёсати стратегияси лойиҳасини ишлаб чиқишда Халқаро меҳнат ташкилоти муҳим ўрин тутади. Стратегия институсионал асосларни мустаҳкамлаш, инсон капиталини ривожлантириш, одам савдосининг олдини олиш, мигрантларнинг ижтимоий ва гуманитар ҳуқуқларини таъминлаш, уларнинг ҳуқуқий саводхонлигини ошириш каби жиҳатларни қамраб олади.
«Ҳар бир мигрантнинг ҳуқуқ ва қадр-қимматини ҳимоя қилишга ёрдам берадиган хавфсиз ва тартибга солинадиган миграция жараёнларини таъминлашдаги ҳамкорлигимизни давом эттирамиз», — деб ёзади Сенат раиси ўзининг Telegramʼдаги каналига.
Мавзуга оид
20:35 / 27.05.2025
Москвада шаҳарни билмаган такси ҳайдовчилари жаримага тортилади
18:10 / 27.05.2025
Россияда муштлашувдан кейин 11 нафар ўзбекистонлик ҳибсга олинди
17:55 / 23.05.2025
Россияда мигрантларнинг айрим фарзандлари рус тили имтиҳонидан озод қилинди
16:53 / 23.05.2025