Тошкентдаги кўчалардан бири салкам уч ҳафтага ёпилади
Пойтахт ҳокимлиги Кичик ҳалқа автомобил йўлининг Махтумқули кўчаси билан кесишмасидаги ёндош йўл қисми барча ҳаракат иштирокчилари учун ёпилишини маълум қилди.

Тошкент шаҳар ҳокимлиги Яшнобод туманидаги кўчалардан бири салкам уч ҳафтага ёпилишини маълум қилди.
Қайд этилишича, Йўл қурилиш-таъмирлаш ишлари сабабли Кичик ҳалқа автомобил йўлининг Махтумқули кўчаси билан кесишмасидаги ёндош йўл қисми 2024 йил 28 декабрдан 2025 йил 15 январгача барча ҳаракат иштирокчилари учун ёпилади.
«Ушбу давр мобайнида бошқа муқобил йўллардан фойдаланишингизни тавсия қиламиз. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз», — дейилади хабарда.
Аввалроқ Tashkent City боғи ичида, жумладан, Ўқчи, Янги Тошкент, Заргар кўчаларида 2024 йил 25 декабрдан 2025 йил 10 январга қадар транспорт воситаларининг ҳаракатланишига чеклов киритилгани тўғрисида хабар берилганди.
Мавзуга оид

08:37 / 02.05.2025
Тошкент кўчаларидан бирида машиналар ҳаракати вақтинча тўхтатилди

08:09 / 29.04.2025
Тошкентдаги кўчалардан бири 24 соатга ёпилди

14:59 / 28.04.2025
Тошкентда гуллар фестивали муносабати билан айрим кўчаларда транспорт ҳаракати чекланади

11:37 / 22.04.2025