Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Японияда «руҳий мауммолар» туфайли таътилга чиқаётган ўқитувчилар сони ошди
Японияда 2020-2023 йилларда «руҳий бузилишлар» сабаб ҳар йили қарийб 5 минг ўқитувчи таътилга чиққан бўлса, охирги йилда уларнинг сони 7 мингдан ошиб кетди. Мамлакат Таълим вазирлиги иш юкламаларини камайтириш учун ўқитувчилар сонини кўпайтиришга ваъда берди.
Японияда 2023-2024 ўқув йили давомида «руҳий бузилишлар» туфайли таътил олган ўқитувчилар сони 7119 нафаргача ошди, деб хабар беради Kyodo агентлиги.
Қайд этилишича, 2020 йилдан 2023 йилга қадар ҳар йили 5 минг нафар ўқитувчи шу каби сабаблар билан таътил олган. Таълим, маданият, спорт, илм-фан ва технологиялар вазирлиги 20 та шаҳардаги таълим муассасаларида тадқиқотлар ўтказган ҳамда унинг натижасида Япониядаги барча ўқитувчиларнинг 0,77 фоизи «руҳий бузилишлар» туфайли таътилга чиққани аниқланган.
Уларнинг аксарияти муаммолар ўқувчилар (26,5 фоиз), ҳамкасблар (23,6 фоиз) ҳамда маъмурий ишлар (13,2 фоиз) билан боғлиқ эканини маълум қилган.
Бундан ташқари, охирги бир йилда ишдан бўшаган 788 нафар ўқитувчидан 260 нафари мактабдан кетишига «руҳий муаммолар»ни асосий сабаб қилиб кўрсатган.
Япония Таълим вазирлиги ушбу ўрганишлар натижаси бўйича ўқитувчиларнинг руҳий саломатлигини қўллаб-қувватлаш бўйича чоралар кўришга, жумладан, ўқитувчилар сонини ошириш орқали уларнинг иш юкламасини камайтиришга ваъда берган.
Мавзуга оид
14:06 / 26.05.2025
Япония бозори учун кадрлар тайёрлаш бўйича таълим дастурлари ишлаб чиқилади
15:50 / 25.05.2025
Япония кемаси Россия билан баҳсли орол яқинида огоҳлантиришсиз ўт очди
21:15 / 21.05.2025
Япония қишлоқ хўжалиги вазири гуруч ҳақидаги гапларидан кейин истеъфо берди
09:05 / 21.05.2025