Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Гвардиола Ҳусановни мақтади: «У фақат футбол ҳақида ўйлайди. Суҳбатлашсангиз фақат кулиб туради, клубда ҳамма уни яхши кўради»
«Манчестер Сити» бош мураббийи Пеп Гвардиола «Тоттенҳэм» устидан Лондонда қўлга киритилган ғалабадан кейин Абдуқодир Ҳусановнинг ҳаракатлари ва характеридан хурсандлигини айтди.
«Менга ёқадиган жиҳати, Ҳусанов фақат футбол ҳақида ўйлайди. «Тоттенҳэм»га қарши ўйин учун у Лондонга ҳаттоки тиш шеткасисиз, фақат футбол ўйнаш учун келди. Унда ортиқча буюмни кўрмайсиз. У билан суҳбатлашсангиз доим кулиб туради. Жамоада уни ҳамма яхши кўради.
Унинг ўзига бўлган ишончи тобора ошмоқда. Абдуқодир жуда тезкор, тўп узатишлари ҳам яхши. У ўсишда давом этиши керак, ҳали 20 ёшда. Мен кўплаб тезкор ўйинчиларни кўрганман, Ҳусанов улардан бири. У меҳнаткаш, ишлашдан тўхтамайди. Мухлисларимиз ҳам уни яхши кўришади.
«Челси»га қарши ўйинда АПЛдаги илк синовларни енгиб ўтиш осон эмасди, шунга қарамай у тўсиқлардан ўтиб, ишлашда давом этмоқда», - дейди Гвардиола.
Мавзуга оид
23:01 / 17.05.2025
«Сити» Англия Кубоги финалида ютқазди, Ҳусанов кумуш медал тақди
18:17 / 04.05.2025
Ҳусановнинг ўйинсиз серияси атрофидаги саволлар ва жавоблар
10:00 / 01.05.2025
Ҳусанов нега ўйнамаяпти?
21:08 / 28.03.2025