Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистон ва Хорватия меҳнат миграцияси соҳасида ҳамкорлик қилади
Ўзбекистон элчиси Ойбек Шахавдинов Загреб шаҳрида Хорватия Меҳнат, пенсия, оила ва ижтимоий сиёсат вазирлиги давлат котиби Иван Видиш, Ташқи ва Европа ишлари вазирлиги департаменти, Евроосиё ва Океания бўйича директори Дунья Сичай, Европа парламенти депутати Карл Ресслер билан музокаралар ўтказди.
Учрашувлар давомида икки томонлама ҳамкорликнинг асосий йўналишлари, жумладан, бўлажак ўзаро ташрифлар ва эришилган келишувларни амалга ошириш масалалари муҳокама қилинди.
Мулоқот чоғида асосий эътибор меҳнат миграцияси соҳасидаги ҳамкорликни ривожлантириш, янги битимларни ишлаб чиқиш ва ташкилий механизмларни такомиллаштириш масалаларига қаратилди. Шунингдек, томонлар меҳнат мигрантларининг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва мутахассисларни тайёрлаш билан боғлиқ масалаларни ҳам кўриб чиқдилар.
Мазкур музокаралар меҳнат миграцияси соҳасида шериклик муносабатларини ривожлантириш ҳамда турли даражалардаги эришилган келишувларни амалга оширишда муҳим қадам бўлди.
Мавзуга оид
20:35 / 27.05.2025
Москвада шаҳарни билмаган такси ҳайдовчилари жаримага тортилади
18:10 / 27.05.2025
Россияда муштлашувдан кейин 11 нафар ўзбекистонлик ҳибсга олинди
17:55 / 23.05.2025
Россияда мигрантларнинг айрим фарзандлари рус тили имтиҳонидан озод қилинди
16:53 / 23.05.2025