Ҳудудларда аҳолининг уй-жой билан таъминланганлик даражаси маълум қилинди
Аҳолининг уй-жой билан таъминланганлик даражаси бўйича энг юқори кўрсаткич Навоий ва Хоразм вилоятларида, энг паст кўрсаткич эса Андижон ва Сурхондарё вилоятларида қайд этилган.

Фото: Kun.uz
Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2025 йил 1 январ ҳолатига Ўзбекистонда аҳолининг уй-жой билан таъминланганлик даражаси ҳар бир аҳолига умумий яшаш майдонидан ўртача 18,9 квадрат метрни ташкил этган. Бу кўрсаткич 2023 йилнинг мос даврига нисбатан 0,4 квадрат метрга кўп.
Ҳудудлар кесимида аҳолининг уй-жой билан таъминланганлик даражаси:
- Навоий вилояти – 27,4 квадрат метр;
- Хоразм вилояти – 24,1 квадрат метр;
- Тошкент шаҳри – 22,9 квадрат метр;
- Тошкент вилояти – 22 квадрат метр;
- Фарғона вилояти – 20,1 квадрат метр;
- Самарқанд вилояти – 20 квадрат метр;
- Сирдарё вилояти – 19,8 квадрат метр;
- Қорақалпоғистон Р. – 17,6 квадрат метр;
- Жиззах вилояти – 17,4 квадрат метр;
- Бухоро вилояти – 17,2 квадрат метр;
- Наманган вилояти – 16,6 квадрат метр;
- Қашқадарё вилояти – 16,4 квадрат метр;
- Андижон вилояти – 15,8 квадрат метр;
- Сурхондарё вилояти – 13,4 квадрат метр.
Мавзуга оид

20:15 / 14.03.2025
Тошкентда битта хонадон нархи неча йиллик ижара ҳақига тенг?

17:01 / 06.03.2025
Тошкентда уй-жой нархлари йиллик ҳисобда 2,3 фоизга пасайди

14:56 / 24.02.2025
Ерни уй-жой қуриш учун ижарага олган юридик шахслар ер солиғини тўлашдан озод қилинади

10:35 / 24.02.2025