Ўзбекистон | 13:10 / 22.03.2025
2263
1 дақиқада ўқилади

Тошкентда Халқаро парламентлараро иттифоқнинг 150-юбилей сессияси бўлиб ўтади

5-9 апрель кунлари Тошкент шаҳрида Халқаро парламентлараро иттифоқнинг 150-юбилей сессияси ўтказилади. Саммит «Ижтимоий тараққиёт ва адолат учун Парламент ҳаракати» мавзусида бўлиб ўтади.

2025 йилнинг 5-9 апрель кунлари «Tashkent City» ҳудудидаги Конгресс ҳолл мажмуасида ўтказиладиган мазкур анжуманда дунёнинг 180 та мамлакати, 15 та кузатувчи давлат ҳамда 25 дан ортиқ халқаро ва парламентлараро ташкилотдан 2 мингга яқин делегатлар иштирок этиши кутилмоқда.

Сенат матбуот хизматининг маълум қилишича, саммит «Ижтимоий тараққиёт ва адолат учун Парламент ҳаракати» мавзусида бўлиб ўтади. 150-ассамблея кун тартибидан глобал тараққиёт учун муҳим бўлган қуйидаги мавзулар ўрин олган:

  • Аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш ва камбағалликни қисқартириш;
  • Қонун устуворлигини таъминлаш;
  • Инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш;
  • Гендер тенгликни таъминлаш;
  • Илм-фан ва технологияларни ривожлантириш ва ёшларни қўллаб-қувватлаш каби масалалар муҳокама қилинади.

Ассамблея сўнгида Парламентлараро иттифоқнинг резолюциялари ва Тошкент декларацияси қабул қилинади.

Фаррух Абсаттаров
Тайёрлаган Фаррух Абсаттаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид