Малайзия Ўзбекистонда ҳалол инсулин ишлаб чиқаришни йўлга қўймоқчи
Ўзбекистон элчиси Каромиддин Гадоев Малайзиянинг Pharmaniaga Berhad компанияси директори Зулкифли Жафар билан учрашув ўтказди.

Фото: Дунё
Мулоқот чоғида Ўзбекистонда фармацевтика маҳсулотларини ишлаб чиқариш соҳасида ҳамкорлик қилиш истиқболлари муҳокама қилинди.
Зулкифли Жафар Малайзияда қандли диабет билан касалланган беморлар учун мазкур компания томонидан ҳалол стандартлари бўйича биринчилардан бўлиб инсулин дорисини ишлаб чиқариш йўлга қўйилгани ва мамлакат ҳукумати буюртмаси асосида давлат соғлиқни сақлаш муассасаларига етказиб берилаётганини маълум қилди. Унинг айтишича, Малайзияда қандли диабет касаллиги мавжуд инсонларга инсулин дори воситаларини бепул тарқатиш тизими жорий этилган.
"Ўзбекистон Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги билан ушбу компаниянинг бир неча турдаги дори воситаларини мамлакатимизда ҳамкорликда ишлаб чиқариш имкониятлари ўрганяпмиз. Хусусан, маҳаллий шериклар билан биргаликда Tashkent Pharma Park ҳудудида ҳалол инсулин ишлаб чиқариш лойиҳасини амалга ошириш ниятимиз бор", деди у.
Дастлабки босқичда мамлакатдаги фармацевтика корхоналарининг мавжуд инфратузилмасидан фойдаланган ҳолда ҳалол стандартлари асосида дори воситаларини ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш мақсадида Малайзиядан зарур технологияларни олиб келиш, кейинги босқичда эса ушбу бизнесга сармоя киритиш режалаштирилмоқда.
Мавзуга оид

12:07 / 29.03.2025
Малайзияда "Умра плюс Ўзбекистон" зиёрат туризм пакетлари жорий қилинади

13:49 / 24.03.2025
Малайзия Ўзбекистонда паррандачилик кластерини ташкил қилмоқчи

13:06 / 24.03.2025
Малайзия корпорацияси Ўзбекистонда махсус саноат зонасини ташкил қилади

10:25 / 22.03.2025