Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Малайзия Ўзбекистон кимё саноатида учта лойиҳага инвестиция киритиши мумкин
Ўзбекистон элчиси Каромиддин Гадоев Малайзиянинг Sparco Engineering компанияси лойиҳалар бўйича директори Ража Ариф билан учрашув ўтказди.
Мулоқот чоғида Малайзия компанияси иштирокида Ўзбекистонда истиқболли инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш масалалари хусусида фикр алмашилди.
Ража Ариф компания Ўзбекистонда кимё саноатида учта – формалдегид, титан диоксиди ва малеин кислотаси ишлаб чиқариш каби истиқболли лойиҳаларни амалга ошириш имкониятларини кўриб чиқаётганини маълум қилди.
Учрашув якунида мазкур лойиҳаларни амалга ошириш юзасидан амалий саъй-ҳаракатларни бошлаш учун компания раҳбарияти ва техник мутахассисларидан иборат ишчи гуруҳнинг Ўзбекистонга сафарини уюштириш тўғрисида келишиб олинди.
Sparco Engineering компанияси 2015 йил 10 октябрда мамлакатнинг Селангор штатида ташкил этилган. У нефт-кимё саноатида EPCC ечимлари бўйича Малайзияда етакчи компаниялардан бири ҳисобланади.
Мавзуга оид
14:50 / 13.05.2025
Тошкент вилоятида Малайзия вакиллари учун махсус саноат зонаси ташкил этиляпти
08:40 / 13.05.2025
Халқаро фуқаро авиацияси ташкилоти MH17 ҳалокати учун Россияни жавобгар деб топди
12:42 / 01.05.2025
Малайзия Ўзбекистонда эксплуатациядан чиққан вагонларни таъмирлайди
08:35 / 14.04.2025