Жамият | 12:04 / 13.08.2024
2142
1 дақиқада ўқилади
Чимёндаги тоғда тоби қочиб қолган йигитга ёрдам кўрсатилди
Йигит денгиз сатҳидан 3100 метр баландликдан хавфсиз ҳудудга олиб тушилиб, тез тиббий ёрдам ходимларига топширилди.
Кеча, 12 август куни соат 12:46 да Тошкент вилояти ФВБ Тезкор бошқарув маркази 1050 қисқа рақамига Бўстонлиқ тумани «Чимён» МФЙ ҳудудидаги «Катта чимён» тоғида 1 нафар йигитга зудлик билан ёрдам зарурлиги ҳақида хабар келиб тушган.
Хабарга кўра, Чимён ёнғин-қутқарув отряди қутқарувчилари айтилган манзилга зудлик билан етиб бориб, тоби қочиб қолган йигитга биринчи тиббий ёрдам кўрсатди.
Сўнг йигитни денгиз сатҳидан 3100 метр баландликдан хавфсиз ҳудудга олиб тушиб, тез тиббий ёрдам ходимларига топширди.
ФВВ хабарига кўра, ҳозирда унинг аҳволи яхши.