Россия Днипро ва Харкивга дронлар билан зарба берди
Днипро ва Харкивда Россия учувчисиз учоқларининг ҳужуми натижасида ёнғин содир бўлди, турар жой бинолари зарар кўрди, кўп қаватли уйнинг деразалари синган. Днипрода 14 киши жароҳатланган, Харкивда икки киши жабрланган.

Фото: Pavlo Pakhomenko/NurPhoto/Imago
8 апрел, сешанба куни кечқурун Россия армияси Днипро ва Харкивга учувчисиз учоқлардан йирик зарба берди. Днипропетровск вилояти ҳарбий маъмурияти раиси Сергей Лисакнинг сўзларига кўра, Днипрода 18 ёшдан 87 ёшгача бўлган 14 киши жабрланган. Уларда кесилган жароҳатлар, кўкаришлар ва бош мия жароҳатлари борлиги аниқланган. Баъзилар оғир стресс туфайли ёрдамга муҳтож.
Ярадор аёллардан бирининг аҳволи оғир, қолганларининг аҳволи ўртача оғирликда, жабрланганларнинг ярми касалхонага ётқизилган, деди ОҲМ раҳбари. Унинг сўзларига кўра, УУА ҳужуми натижасида шаҳарда ёнғинлар содир бўлган, шахсий уйлар ва автомобилларга зарар етган.
Днипро мэри Борис Филатовнинг аниқлик киритишича, турар жой бинолари яна ҳужумга учраган — кўп қаватли уйларнинг камида икки юзта ойнаси синган.
Харкивда дронларнинг зарбалари шаҳарнинг камида тўртта тумани ва унинг атрофида қайд этилган. Шаҳар мэри Игор Тереховга кўра, икки киши жароҳат олгани маълум. Шунингдек, у Харкивда 20 дан ортиқ дрон учирилгани, улардан 17 таси шаҳарнинг жанубий қисмидаги ёнғинлар содир бўлган Основянский туманига зарба бергани ҳақида хабар берди.
Мавзуга оид

22:54 / 12.04.2025
Трамп Россияга нисбатан жорий қилинган санкцияларни бир йилга узайтирди

18:34 / 12.04.2025
Украина иккинчи F-16 қирувчи самолётини йўқотди

13:58 / 12.04.2025
Эстония Болтиқ денгизида Россиянинг «соядаги флоти» танкерини қўлга олди

09:50 / 12.04.2025