Жаҳон | 13:40 / 11.04.2025
2018
2 дақиқада ўқилади

Россия ҳужумидан кейин Днипрода камида саккиз киши жароҳат олди

Россия зарбасидан кейин Днипрода катта ёнғин содир бўлди. Маҳаллий ҳокимият маълумотларига кўра, ракета «салфеткалар ва тагликлар омбори»га келиб урилган.

Фото: Arsen Dzodzaiev/Anadolu/picture alliance

10 апрел, пайшанба куни тушдан кейин Россия Федерациясидан ракета ҳужуми оқибатида Днипрода камида саккиз киши жароҳатланди, бир киши ҳалок бўлди. Маҳаллий ҳукумат воқеа бўйича янгиланган маълумотни тақдим этди

Маҳаллий Telegram каналларида соат 16:00 лар атрофида зарба ҳақидаги илк хабарлар пайдо бўлди. Гувоҳлар шаҳарнинг саноат ҳудудида катта тутун булутларининг фотосуратлари ва видеоларини нашр қилишди. Днипропетровск ОҲМ раҳбари Сергей Лисак бу маълумотни тасдиқлаб, «фуқаролик объекти ҳудудида вайроналар борлигини» айтди.

Кейинроқ Днипро мэри Борис Филатов ўзининг Telegram-каналида Россия «салфеткалар ва тагликлар омборига» зарба берганини ёзди. «Шунинг учун у жуда қаттиқ ёнмоқда. НАТО зобитлари ёки ёлланма аскарлар у ерда йўқ. Мен мулкдор билан шахсан гаплашдим», деб таъкидлади расмий.

Украинанинг «Биосфера» корпорацияси директори Андрей Здесенко, ўз навбатида, ракета зарбаси натижасида ташкилот омборларининг бир қисми вайрон бўлганини маълум қилди. Унинг сўзларига кўра, уларда тагликлар, нам салфеткалар, чой, фолга ва пергамент ишлаб чиқарилган.

Кун давомида рус қўшинлари минтақанинг Никопол туманини ҳам ўққа тутди, деб хабар берди Лисак. "Дўкон, 2 та хусусий уй, 2 та хўжалик биноси, 3 та корхона ва инфратузилма зарар кўрди", — деб ёзди расмий ўзининг Telegram-каналида. Лисакнинг маълум қилишича, Никополдаги ҳужумлар натижасида 13 киши жароҳатланган.

Мавзуга оид